Айрим мамлакатлардаги овқатланиш одоблари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i15454-Айрим_мамлакатлардаги_овқатланиш_одоблари
Овқатланиш одоблари бошқа маданиятлардан фарқ этувчи маданиятдир. Зеро ушбу заминада бир юрт халқи учун маъқул бўлган одоблар бошқа юртнинг халқларига маъқул тушмаслиги мумкин.
(last modified 2018-08-22T13:19:51+00:00 )
март 04, 2017 09:30 Asia/Tashkent
  • Айрим мамлакатлардаги овқатланиш одоблари

Овқатланиш одоблари бошқа маданиятлардан фарқ этувчи маданиятдир. Зеро ушбу заминада бир юрт халқи учун маъқул бўлган одоблар бошқа юртнинг халқларига маъқул тушмаслиги мумкин.

Дунёнинг турли минтақаларида овқатланиш одоби фарқ этади ва ҳатто ажабланарлидир. Қуйида бу   борада айрим маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин:

Image Caption

 

 

Овқатланиш  таёқчалари  билан ишора қилманг

Хитойликлар овқатланиш таёқчаларини сиз билан ўтирган бошқа  кишиларга ўқталишни ёмон одат ҳисоблашади.

Image Caption

 

 

Қовурилган товуқни  санчқи (вилка)сиз ейиш

АҚШда қовурилган товуқни қўл билан ейишади. Бироқ Флориданинг Гейнсвилл шаҳрида бу таомни  санчқисиз ейиш ноқонуний ҳисобланади.

Image Caption

 

Ортиқчи пишлоқ ман этилган

Италияда овқат учун  ортиқча пишлоқ талаб этиш таом маззасига эътироз этиш ва бош ошпазга  ҳурматсизлик ҳисобланади.

Image Caption

 

Пичоқни ялаш

Россияга сафар қилсангиз, пичоқда қолган торт қолдиқлари ва бошқа таомларни умуман яламаслик лозим. Бу одат руслар учун ёмон ва одобсизлик  ҳисобланади.

Image Caption

 

Ёши катталардан олдин овқат ейишни бошламанг

Жанубий Кореяда ёши катталардан олдин овқатланишни бошлаш одобсизлик ҳисобланади.

Image Caption

 

 

Меҳмонликка зудлик билан борманг

Агар Танзанияда сизни меҳмонликка таклиф қилишса, 15 ё 45 дақиқа кечикиб боринг ва айтилган вақтдан сал кечикиб  дастурхон устида ҳозир бўлинг.

Image Caption

 


 

Умумий жойларда тарвуз ейиш тақиқланади

Американинг Индиана штатидаги айрим паркларда тарвуз ейиш тақиқланган. Зеро тарвузнинг пўчоқ ва доналари гигиена ҳолатларини бузиши мумкин.

Image Caption

 

Шурва ичишнинг ажойиб қонуни

АҚШда  шурва косаси столнинг марказий қисмига  қаратиб қўйилиши  ва  қошуқни ҳам столнинг   маркази томонига  қаратиб,   шурва ичиш лозим.

Image Caption

 


 

Узун бўлган лағмон ё бошқа нарсаларни калта кесиб  еманг

Хитойда лағмонга ўхшаган узун ўгра, макарон ва ёки шунга ўхшаган овқатларни калта кесиб ейилмайди. Зеро узун ҳолатда агар  ушбу овқатлар ейилса , узоқ  умр кўришни ифода этади. Уларни қисқартириб ейиш умрни камайтириш маъносидадир.

10