Кўзгу парчаларидан пайдо бўлган мўъжиза
Швециялик профессионал фотосуратчи ва ретушер Эрик Йоханссон Берлинда яшаб, ижад қилади.
У Салвадор Дали, Морис Эшер ва Роб Гонсалвеснинг асарларидан илҳом олиб, ажойиб картиналар ижод этади. Эрикнинг шахсан ўзи олган суратларини график муҳаррирлик ёрдамида манипуляциялаши инсонларни атрофимиздаги оламга кенгроқ назар солишга ва бизни ўраб турган табиат, моддий буюмлар ва нореал ҳаёт ўртасида чегара йўқлигини ҳис этишга ёрдам беради.
Фотосуратчининг сўнгги галлюцинацияли фотожамланмаси Impact деб номланади. У мазкур суратларни яратишда 17 квадрат метрли чинакам кўзгудан фойдаланди. “Мен бу видео орқали мухлисларга иш жараёни қандай кечишини ва биргина қисмни яратиш учун қанча меҳнат талаб этилишини кўрсатиб беришга қарор қилдим, фикримча бу уларга қизиқ туюлса керак”, — дейди фотосуратчи. Эрик бир қанча суратларни бирлаштириш натижасида табиий оламни мутлақо ўзгача кўринишда намойиш этишга муваффақ бўлди.