Антиқа ҳайвонот боғи: ҳайвонлар озодликда, одамлар эса қафасда
(last modified Thu, 04 Aug 2016 09:29:03 GMT )
август 04, 2016 14:29 Asia/Tashkent
  • Антиқа ҳайвонот боғи
    Антиқа ҳайвонот боғи

Ҳайвонот боғига ташриф буюрсангиз, болаликдаги беғубор таасуротлар ёдга тушади.

Чиройли қушлар, баҳайбат ўтхўр ва гўштхўр йиртқичларни нафақат телевизорда, балки ҳаётда ҳам ўз кўзи билан кўриш истагида бўлганлар, албатта, ҳайвонот боғини айланишга ташриф буюришади. Бироқ шундай инсонлар борки, уларга жониворларни олис масофадан туриб кузатиш камлик қилади. 

Image Caption

 

 

Чилининг Ранкагуа шаҳрида биринчи Лотин Америка Safari Lion Zoo ҳайвонот боғи ишлайди ва ажабланарлиси, у ердаги қафасда ҳайвонлар эмас, аксинча, ташриф буюрган инсонлар ўтиришади. Бу антиқа аттракционни яратишдан  мақсад одамларга ҳайвонларни табиий яшаш шароитини кўрсатиб беришдир. 

Image Caption

 

 

Барча меҳмонларга  максимал яқин масофада шерларга яқинлашиши учун имкон берилади. Ташриф буюрганлар мустаҳкам пўлат панжарали автобусда ҳайвонлар яшайдиган ҳудудни айланишади.  Айнан шу қафасли панжара инсонларни йиртқичлардан ҳимоя қилиб турувчи воситадир.

Image Caption

 

Ёввойи мушукларни фақат янги гўшт билан эътиборини тортиш мумкин. Шу сабабли ҳайвонот боғига келганлар ўзи билан гўшт олиб келиши зарур. Ёқимли ҳидни ҳис этган йиртқичлар дарҳол панжарали автобус устига чиқиб, сайр давомида бирга юришади. 

Image Caption

 

Ҳайвонларга панжара орқали егулик бериш таъқиқланади. Уларни ушлаш ҳам қатъий ман этилади. Бу сайрга фақат кучли иродага эга, довюраклар чиқиши мумкин. Сабаби Safari Lion Zoo боғида йиртқичлар мутлақо эркин бўлишади ва уларнинг ҳаракатини ҳеч ким жиловлай олмайди. Буни бир сонияга ҳам ёддан чиқармаслик керак.  

Image Caption
Image Caption