Европанинг энг гўзал 15 нуқтаси
Дунёда кўзни қувнатадиган гўзал масканлар жуда кўп.
Шундай экан сизу бизда умримиз давомида янгидан-янги жойларни бориб кўриш, бошқа халқлар ва маданиятлар билан танишиш, шунингдек, маза қилиб дам олиш имконияти мавжуд. Куррамизнинг ҳар бир нуқтаси шу қадар батакрорки, ундаки ҳамма жойни бориб кўришга умримиз ҳам етишмас, балки. Саёҳат ажойиб-да! Агар зериккан бўлсангиз, ўзингизни гўё бир нуқтада қотиб қолгандай ҳис қилсангиз ҳеч иккиланмай, саёҳатга отланинг. Кимда-ким саёҳат илинжида бўлса, дунё сирли китобидан Европанинг энг мафтункор 15 та шаҳри ҳақидаги маълумотларни сизга тақдим этамиз.
1. Фордлар, Норвегия
Медитация учун энг мақбул жой, бу Норвегия соҳиллари бўлса керак. Сувдан қад ростлаган қоялар, наботот оламига бой яшил тоғлар, қор билан қопланган чўққилар – бундай гўзалликлар ҳеч бўлмаганда бир марта бориб кўришга арзийди.
2. Шамони, Франция
Илк қишки Олимпиада ўтказилган ушбу шаҳарча Альп тоғининг баланд чўққиларидан бири Монблан тагида жойлашган.
3. Галштатт, Австрия
Австрия ҳудудида жойлашган баланд Альп тоғлари бағридаги бу шаҳарча унда 3000 йилдан бери қазиб олинадиган тузи билан машҳур. У сайёҳлар орасида ҳайратланарли табиат пейзажлари билан ном қозонган.
4. Плитвиц кўли, Хорватия
Европанинг жануби-шарқида жойлашган қадимий миллий боғлардан бири ўзининг поғона-поғона кўллари билан машҳур.
5. Метеора, Греция
Греция шимолидаги қоялар устида энг йирик черковлар комплекси жойлашган. У “Метеора” деб номланиб, “ҳавода муаллақ турганлар” маъносини англатади.
6. Анси кўли, Франция
Анси кўли Европадаги энг тоза кўл бўлганлиги учун у жойлашган ҳудуд саёҳат ва сув спорт турлари ихлосмандлари томонидан юқори баҳоланади.
7. Гигантлар йўли, Шимолий Ирландия
Гигантлар йўли — 40 000 та ўзаро бирлашган базальт ва андезит калонналар бўлиб, улар қадимда отилган вулқон натижасида шаклланган. Бу жой Буюк Британиянинг табиат мўъжизаларидан бири сифатида қайд этилган.
8. Каппадокия, Туркия
Ушбу жой ўзига хос равишда шаклланган қоялари туфайли сайёҳлар орасида шуҳрат топган. Улар “мўъжизавий мўрилар” номи билан машҳур.
9. Нойшванштайн қасри, Германия
Бу жой аттракционлар боғидаги эртакнамо қасрни яратишда Диснейга илҳом бағишлаган. Нойшванштайн – Бавариядаги энг оммабоп сайёҳлик нуқтасидир.
10. Санторини, Греция
Қитъанинг жануби-шарқида жойлашган мазкур грек ороли бундан минг йиллар илгари инсоният тарихидаги энг йирик вулқонлардан бири сабабли деярли вайрон бўлган эди. Бугунги кунда эса Санторини ўзининг Ўртаер денгизининг мўъжаз ва ёқимли муҳити ҳамда инсонни қушдай енгил қилувчи очиқ табиати билан ном қозонди.
11. Вердон дараси, Франция
700 метр чуқурликдаги Вердон дарасига Европанинг энг гўзал дарё каньонларидан бири сифатида қаралади.
12. Сельяландсфосс шаршараси, Исландия
Исландиянинг бу хушманзара шаршараси суратини кўплаб жойларда, жумладан календарларда тез-тез учратиш мумкин.
13. Женева кўли, Швейцария / Франция
Европанинг йирик кўлларидан бири бўлган Женева кўли қорли тоғлар, қалъалар ва узумзорлар билан ўралган.
14. Прага, Чехия
Бу шаҳар ўзининг мафтункор илонизи кўчалари ҳамда готик услубида қурилган бинолари билан жуда машҳур. Прагага “минг миноралар шаҳри”, дея қарашади.
15. Лаутербруннен водийси, Швейцария
Швейцариянинг Лаутербруннен водийсидай гўзал масканни дунёнинг бошқа еридан топиш жуда қийин. Шаршаралар, қорли чўққилар, инсонга сокин руҳ, мамнунлик ҳиссини берувчи манзара, черковларнинг найзасимон миноралари – уларга соатлаб термулиб туриш мумкин.
Мана сизга табиат мўъжизалари. Аммо сиз истаган ерингизда мўъжиза яратишингиз мумкин. Азизлар, агар саёҳатга чиқишга имконингиз бўлмаса, қайғурманг, деразаларингизни очинг, қаранг олам қанчалик гўзал!!!