Жуда қизиқарли бўлган илмий маълумотлар(2)
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i26521-Жуда_қизиқарли_бўлган_илмий_маълумотлар(2)
Бу ажойиб илмий маълумотларни “Журналистар клуби” аъзолари тайёрлашган:
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
декабр 09, 2017 11:55 Asia/Tashkent
  • Жуда қизиқарли бўлган илмий маълумотлар
    Жуда қизиқарли бўлган илмий маълумотлар

Бу ажойиб илмий маълумотларни “Журналистар клуби” аъзолари тайёрлашган:

-чақалоқ йиғлаган пайт уни сизнинг  ш...ш...ш... дейишингиз тинчлантиради. Зеро бола она қорнида бўлган вақтда унинг атрофидаги сув шу садога эгадир. Дарёнинг садоси шунинг учун инсонга оромлик бахш этади;

-делфинлар ҳам бўриларга ўхшаб кўзларини очиб  ухлашади;

-тухум қўядиган ва бола кўрадиган ҳайвонларни қулоқларидан билиш мумкин. Тухум қўядиган ҳайвонларнинг қулоқлари кўринмайди ва бола кўрувчи ҳайвонларнинг  қулоқлари эса кўринади. Бироқ бола қўядиган афъий илоннинг  бир турида қулоқ кўринмайди;

-бошнинг оғриши сувнинг кам ичишдан ҳам бўлади;

-ҳозирги одамлар, ўртача ҳисобда, умрларининг 6 йилини телевизор кўриш, олти йилини овқатланиш ва бирдан уч қисмини ухлаш билан ўтказишади;

-икки оёқли Африка сичқони 360 даражали майдонни кўриш қобилиятига эгадир;

-инсоннинг мияси тана вазнининг 2 фоизини ташкил этади, аммо одам нафас оладиган оксигеннинг 25 фоизидан баҳраманд бўлади;

-одамнинг атса уриш суръати соатига 160 километрни ташкил этади;

-денгиз суви одамнинг юзи учун муносиб  даволаниш ниқоби ҳисобланади;

-инсоннинг кўзи 135 мега-пиксельга эга дурбин мисоли фаолият кўрсатади;

-илон заҳрининг 90 фоизини протеин ташкил этади;

-одамнинг мияси ухлаган вақтда телевизор кўриш вақтидан яхшироқ ишлайди.