Ошқовоқнинг хусусиятлари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i33248-Ошқовоқнинг_хусусиятлари
Ошқовоқ уруғинг таркибида жудаям кўп миқдордаги микроэлементлар, оқсиллар ва шифобахш ёғлар мавжуд.
(last modified 2018-08-22T13:25:02+00:00 )
май 07, 2018 07:16 Asia/Tashkent
  •  Ошқовоқнинг хусусиятлари

Ошқовоқ уруғинг таркибида жудаям кўп миқдордаги микроэлементлар, оқсиллар ва шифобахш ёғлар мавжуд.

Уни мунтазам истеъмол қилсангиз, еган озуқангиз танангизга яхши сўрилади, иммунитет мустаҳкамлангани сари организмингизнинг овқат ҳазм қилиш тизимидаги қуртларга қарши курашувчанлик қуввати ҳам ошиб бораверади. Шу билан бирга, айнан ошқовоқ уруғининг таркибида яна шундай микроэлемент борки, у қуртларга қарши заҳар вазифасини ҳам бажаради.

Ошқовоқ уруғини танлашга келсак, имкони борича йирикроғини ва тозароғини олиб, ичидан энг сараларини ажратиб оласиз. Қуёш нурида ёки баҳаво жойда қуритасиз. Асло қозонда ёки бошқа йўл билан қиздириш ёки пиширишга уриниб кўрманг, тузламанг ҳам. Акс ҳолда уруғлардаги фойдали хусусиятлар камайиб, йўқолади.

Ошқовоқ уруғини 4 ёшдан 10-12 ёшгача бўлган болаларга 20-30  донадан, 12 ёшдан юқори ёшларга эса 30-50 донадан бериш керак. Ёши катталар эса камида 50 донадан икки маҳал: эрталаб уйғонганда, нонуштадан бир соат олдин ва кечки пайт ухлашдан олдин истеъмол қилиши керак.