Фазода ёрқинроқ бўлган қора туйнук кашф этилди
Астрономлар Галактикада янги қора туйнукни кашф этишди. Қора гирдобга ўхшайдиган ушбу туйнук суръат билан кенгайиб бормоқда ва ҳар икки кунда Қуёшдек сайёраларни ўз ичига ютиб юборади.
Бу йирик қора туйнукни фазода Австралия астрономлари кашф этишди. Агар ушбу қора туйнук ўзининг номига хилоф равишда Сомон йўлида қарор топганида, бошқа юлдузлардан ёрқинроқ кўзга ташланарди. Олимлар ушбу қора туйнукни SMSS~J215728.21-360215.1 номи билан қайд этишган.
Олимларга кўра, бу қора туйнук Қуёшдан 20 миллиард баробар каттароқ бўлиб, ҳар бир миллионда бир фоиз ошади. Мазкур қора туйнук ҳар куни ўзида турли газларни тўплаб, иссиқлик ҳароратини оширмоқда ва бир комил бўлган Сомон йўлидан ёрқинроқдир.