«Xiaomi» чўнтакбоп янги смартфонини 25 июнь куни тақдим этади
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i35957-xiaomi_чўнтакбоп_янги_смартфонини_25_июнь_куни_тақдим_этади
«Xiaomi Redmi 6 Pro»нинг сирлиги қолмади, инсайдерлар биладиган ҳамма маълумотларини интернет орқали тарқатиб бўлишди, деб хабар бермоқда «Astera.ru».
(last modified 2018-08-22T17:55:49+00:00 )
июл 02, 2018 10:36 Asia/Tashkent
  • «Xiaomi» чўнтакбоп янги смартфонини 25 июнь куни тақдим этади

«Xiaomi Redmi 6 Pro»нинг сирлиги қолмади, инсайдерлар биладиган ҳамма маълумотларини интернет орқали тарқатиб бўлишди, деб хабар бермоқда «Astera.ru».

Компания  «Redmi 6 Pro»га бағишланган тизер (жумбоқли реклама хабари)ни ҳам чиқарди. Тасвир ҳозир бутун дунё диққат марказида бўлиб турган футбол мавзусида ишланган.

Қуйидаги суратдан кўриниб турибдики, тизернинг юқори қисмида смартфоннинг тақдимот санаси, пастроғида эса турли рақамлардаги ўйинчилар футболкалари тасвирланган, бундан янги смартфон «Snapdragon 625» процессорида ишлаши, аккумулятори сиғими 4 000 мАс.га тенг бўлишини англаш қийин эмас.

Шунингдек, смартфонда сунъий тафаккур пайдо бўлиши мумкин, таблодаги ҳисоб эса қурилма экрани томонлари нисбатини билдиради.

«Xiaomi Redmi 6 Pro» 25 июнь куни тақдим этилади, шу куни янги «Mi Pad 4» планшети ҳам омма эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.