Кўзи ожизлар ҳам гўзал манзаралардан лаззатланишлари мумкин
(last modified Mon, 23 Jul 2018 06:55:01 GMT )
июл 23, 2018 11:55 Asia/Tashkent
  • Кўзи ожизлар ҳам гўзал манзаралардан лаззатланишлари мумкин

Италия ширкатларидан бири шундай мослама яратдики, ушбу мослама орқали кўзи ожизлар бармоқлари учида қимирлаш ҳолатини яратиб ва садодан фойдаланган ҳолда кўрмайдиган одамлар учун ҳам гўзал манзараларни кўриш имкониятини яратади.

Хабар телеканали тарқатган маълумотга кўра, ушбу мосламани автомобил ойнаси ва ёки жозибали  манзаралар  кўринадиган жойларда ўрнатиш лозим. Мазкур мосламада ўрнатилган камера гўзал манзараларни суратга олади.

Кейин эса шаклларни ташхис этувчи алгоритм суратларни ажратади,  таҳлил этади ва уларга оро беради.

Ушбу технология нур ва соя асосида ишлайди.

 

Ёрлиқ