Уйқусизлик ва унинг инсон миясига етказиладиган даҳшатли таъсири
(last modified Wed, 29 Aug 2018 08:53:41 GMT )
август 29, 2018 13:53 Asia/Tashkent
  • Уйқусизлик ва унинг инсон миясига етказиладиган даҳшатли таъсири

Ўтказилган янги тадқиқотлар асосида маълум бўлишича, агар инсон керакли даражада ухламаса, унинг мияси ўзининг бир бўлагини ейишни бошлайди.

Италиялик донишмандлар синовдан ўтказилаётган сичқонларни кузатишганларида, етарли ухламагн сичқонларда уларнинг мияларини таъминловчи ҳужайралар доимий фаолиятда бўлгани   аниқланади.

Стросит номи билан танилган ҳужайралар уйқу кам бўлган вақтда мияда  боғловчи вазифасини бажарувчи  бошқа ҳужайралар фаолиятини тўхтатиб, уларни бир-биридан узиб ташлайди.

Кўринишда хавотирларга сабаб бўлувчи бу  огоҳлантиришлар чиндан ҳам ижобий кашфиётдир.

 Зеро мия синопслар билан таъминланиши учун строситларнинг фаолиятларига эҳтиёж сезади. Аммо узоқ вақтгача давом этадиган уйқусизлик алмайзер беморлигига мубтало бўлишга сабаб бўлади.

Олдинги тадқиқотларда ушбу ҳужайраларнинг фаолияти пойдор бўлиши алмайзер ва асабларга боғлик  бошқа беморларга сабаб бўлиши аниқланган эди.

 Уйқусизлик юрак учун ҳам қатор хасталикларни юзага келтириши мумкин.

Айрим тадқиқотларнинг натижаларига кўра, 2050 йилгача ёз фасллари ҳаво ҳарорати  ўртача ҳисобда 2 даражадан ошади ва дунё аҳолисининг уйқулари ҳам камаяди.

Иқлими  иссиқ бўлаётган  минтақаларда  яшовчи аҳоли бир ҳафта давомида 42 дақиқага камайиши мумкин.

Кекса кишилар ва аёллар асаблари  бу каби иқлимнинг иссиқлигидан кўпроқ салбий  таъсир  кўришлари мумкин.

 

Ёрлиқ