Хавотир олманг! Иссиқ ва совуқ сув қўлингизни бир хил тозалайди
АҚШ тадқиқотчилари иссиқ сув, совуқ сувдан кўра микробларни яхшироқ тозалайди, деган назариянинг асоссиз эканлигини таъкидламоқдалар. “ Озиқ- овқат маҳсулотларини сақлаш” журналида чоп қилинган бу ўрганишларда 20 киши қатнашди. Бу тадқиқотларда ҳарорати 15 даража бўлган сув ҳам худди 37 даража иссиқликдаги сув каби микробларни тозалаши аниқланди
Мазкур ўрганишлар натижасининг аҳамияти шундаки, ресторан мизожларининг илиқ сув билан қўлларини ювишига зарурат йўқ.
Бу нарса сув харажатларининг қисқартирилишига ҳам сабаб бўлади.
Ўрганишлар сўнггида RutgersРутгерс университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари илиқ ёки иссиқ сувдан қайси бири яхшироқ тозалаши тўғрисида тадқиқот ўтказиш қарорига келган.
Ўрганишларда қатнашган 20 нафар шахсдан ҳар бирига 15, 26 ва 38 даражадаги сувларда турли хил совунлар билан қўлларини ювиш таклиф қилинди.
Бу шахслар олдин қўлларини зарарсиз микроб билан ҳўллаб, ундан кейин турли даражадаги сувлар билан тозалашди.
Натижада турли ҳароратдаги сувлар микробларни тозалашда бир хил таъсирга эга эканлиги аниқланди.