Эронлик олим мия тӯлқинлари рамзларини шарҳлади
(last modified Thu, 27 Sep 2018 14:03:24 GMT )
сентябр 27, 2018 19:03 Asia/Tashkent
  • Эронлик олим мия тӯлқинлари рамзларини шарҳлади

Эронлик олим Марям Шоначи томонидан ихтиро этилган ускуна ёрдамида мия тӯлқинларини шарҳлаш имкони вужудга келади. Бу мослама ёрдамида беморларнинг руҳий ҳолати қай даражада эканлиги ва шунга биноан амал қилишларини аниқлаш мумкин.

ИСНА агентлиги берган хабарга кӯра, ҳаммамиз турли хулқ-атворга  эгамиз ва  хислатларимиз бошқалар  учун сирли ва ажойиб кӯринади. Бизнинг кайфиятимиз бирданига ӯзгариб кетиши табий ҳолат ва унинг  қандай ва қачон ӯзгаришини режалаштириб бӯлмайди. Ҳатто психологлар ҳам инсон ғам ё шодлигида унинг миясида нималар кечишини тӯлиқ билишмайди.

Марям Шоначи бошчилигидаги Калифорния Университети тадқиқотчилар гуруҳи мия фаолиятини анализ қилиш давомида беморнинг кайфиятини сезадиган мия сигналарини ӯқиш ва шарҳлаш учун янги усул ихтиро этишди.

Марям Шоначи бу борада деди: Мақсадимиз   руҳий тушкунликка тушган одамларнинг миясида нима кечишини аниқроқ ӯрганишга ёрдам берадиган технологияни яратишдир.