октябр 02, 2018 15:13 Asia/Tashkent
  • E витамини  кӯз атрофидаги ажинларни йӯқотади

Кӯзларингиз атрофи қорайиб, ажин тушган бӯлса, бу усулдан фойдаланишингиз мумкин.

Кӯз атрофидаги тери ӯта таъсирчан ва нозик бӯлади. Шу сабабли унинг шишмаслиги ва ажин тушмаслиги учун алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Кӯзлар атрофидаги ажинлар кишини ӯз ёшига нисбатан  каттароқ қилиб кӯрсатади ҳамда  юзнинг  гӯзаллиги ва кӯркига путур етказади.

Бу ҳолатнинг олдини олиш учун E витаминидан фойдаланинг.

E витамини ёғларда эрийдиган витаминлардан ҳисобланади. Бу витамин антиоксидан хусусиятига эга бӯлиб, тери, кӯриш қобилияти ва умуман организм  иммунитетига ижобий таъсир етказадиган омил ҳисобланади.

E витамини капсуласини тешиб,  ичидаги желе  кӯз териси атрофига сурилса, ажинларни силлиқлаштиради.

 

Ёрлиқ