Жигар хасталикларини даволовчи табиий маҳсулотлар
Жигардаги касалликларни баҳорда даволаган маъқул, ҳар қандай жигар хасталигини беҳи суви яхши даволайди. Бунинг учун беҳи шарбатидан кунига бир-икки коса ичиш керак бўлади. Неча кун ичиш касалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига қараб белгиланади.
Ошқовоқ суви жигарга ниҳоятда фойдали, у сариқ касаллигининг олдини ҳам олади.
- Қуруқ ўрик (туршак) пешоб ҳайдовчи бўлгани учун жигар фаолиятини яхшилашда қўл келади.
- Бодринг, сабзи ва лавлаги сувини олиб, аралаштириб ичилса, жигар хасталикларини даволайди.
- Жигар қуриши касалини бартараф этишда 60 гр. асалга 3 гр. боғ ялпиз сувини қўшиб уч маҳалдан ичилади.
- Жигар кучсизлигини даволашда заъфарон, анор дони ва майизни уруғи билан чайнаб ейиш қўл келади.
- Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.
- Ширин анор сувини мунтазам истеъмол қилиб юрилса, жигар тозаланади ва қуввати ортади.
- Балиқни оловда кабоб қилиб ейилса, заифлашган жигарга жуда фойдали.
- Кунига уч донадан аччиқ бодомни асалга қўшиб еб юрилса, жигар хасталикларига даводир
.- Ўн беш грамм қовун уруғи янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади.- Қурутни сувда эзиб ичилса (қуртоб) жигар ҳароратини пасайтиради.
- Лимон сувини шакарли чойга аралаштириб ичилса, жигарга қувват бағишлайди.- Кунига 80-100 грамм шавел еб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.
- Йигирма грамм семизўт уруғини янчиб элакдан ўтказиб, шакарли сув билан ичилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
- Ширин олма шарбати ва анжир жигарни қувватли қилади.
- Хом хондон писта мағзи жигар совуқлигига даво.- Ошқовоқни сувда қайнатиб ейилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
- Бир ярим-икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, янги соғилган сигир сути билан наҳорга ичилса, жигарга қувват беради.
- Сабзини сувда қайнатиб, сўнг у асалга қўшиб ейилса, қонни тозалайди ва жигарга ёрдам беради.- Сирка ва асал қўшиб еб турилса, жигар хасталикларига шифо бўлади.
- Жигари хасталанган беморлар товуқ гўшти, анор, майиз, нўхат истеъмол қилишлари, қатиқ ичиб туришлари керак.- Агар жигарингиз камқувват бўлса, равоч илдизини майда кесиб, қуритиб, ҳавончада янчиб шиша идишга солиб қўйинг-да, ундан эрталаб еб туринг.- Жигар оғриғини қолдиришда наъматакдан дамланган чой энг шифобахш малҳамлардан саналади.