Аччиқ муҳаббат: инсонлар нима сабабдан қаҳфани хуш кўришади – олимлар тадқиқоти
Тадқиқот натижаларига кўра, ген мутациялари сабаб бўлиши мумкин, ким бунга мойил бўлса, ичимликнинг аччиқ таъмини кўпроқ сезишади.
Олимлар фикрига кўра, бу генларга боғлиқ. Баъзи мутациялар инсонни тахир таъмини янада яхшироқ сезишга мажбурлайди.
Аста-секинлик билан инсон бу таъмга ўрганади ва уни зарарли эмас, аксинча фойдали деб ҳисоблай бошлайди.
Аввалроқ биологлар қаҳва аритмия хасталигига чалинган инсонлар юрак ишига салбий таъсир қилишини маълум қилишганди, аммо кейинги кузатишлар ушбу тахминни тасдиқламади.
Ичимликнинг фойдали хусусиятлари олимлар ўртасида ҳозиргача баҳс ва мунозара мавзуси бўлиб қолмоқда. Бир қанча тадқиқотлар натижаларига кўра, кунига уч ёки ундан зиёдчашка қаҳвасини ичиш инфаркт ривожланиш хавфини пасайтириши мумкин. Бошқа илмий гуруҳлар бу боғлиқни тасдиқлашга тайёр эмаслар.