Дўлананинг 7 фойдаси
(last modified Sat, 24 Nov 2018 11:52:51 GMT )
ноябр 24, 2018 16:52 Asia/Tashkent
  • Дўлананинг 7 фойдаси

Дўлана экстракти артрит ва подагра касалликларида фойдалидир

Бўғимлар учун: Дўлана экстракти артрит ва подагра касалликларида фойдалидир. У бўғимларни жароҳатлардан химоя қилишга ва оғриқсиз ҳаракатланишига ёрдам берувчи оқсил ва коллагенни организмда ушлаб туради. Дўланани истеъмол қилиш ушбу касалликларни даволаш ва олдини олишда асқатади.

Юрак-қон томирлари учун: Унинг экстракти туфайли юрак етишмовчилигини, кўкракдаги оғриқларни, аритмияни енгиш, қон босимини тушириш, атеросклероздан халос бўлиш ва холестерин миқдорини камайтириш мумкин. Дўлана қон томирларини кенгайтириб, қон айланишини ҳам яхшилайди.

Асаб тизими учун: Дўлана таркибидаги ферментлар организмдаги гормонларга ҳам таъсир қилади. Бу эса депрессия, сурункали чарчоқ ва асабийлашиш асоратларини енгишга ёрдам беради.Дўлана экстрактини қабул қилиш хавотирни йўқотади. Шу сабабли, у кўп йиллар давомида табиий тинчлантирувчи восита сифатида қўлланилган. У уйқусизлик ва асабийлашишдан халос этиб, организм фаолиятини яхшилайди.

Ошқозон ичак йўллари учун: Дўлана таркибидаги органик бирикмалар ва клетчаткалар ичак микрофлораси билан бирга алоқага киришади ва унинг фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, дўлана овқат хазм бўлишига ва егуликни ошқозонда майдаланишига ёрдам беради.

Метаболизмни оширади, ични юмшатади, спазм, қорин дам бўлишини йўқотади. Ичак инфекциялари билан ҳам курашади. Дўлана ёрдамида солитер ва тасмасимон паразитдан ҳалос бўлиш мумкин.

Буйрак ва сийдик йўллари учун: Дўлана диуретик воситалар қаторига кирадива организмдаги ортиқча суюқликдан халос бўлишга кўмаклашади. У буйрак фаолиятини фаоллаштиради ва пешобдаги тузларни ажралиб чиқишини кучайтиради. Буйрак касалликларини даволашда ва сийдик қопининг фаолиятини яхшилашда ас қотади.

Иммунитет учун: дўлана организмдаги токсинларни чиқариб юборади. Таркибидаги С витамини лейкоцитлар ни фаоллаштиради ва иммун тизимини яхшилайди.Дўланани оч қоринга истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки, у ичакни спазм қилиб қайт қилдиради.- Бу мевани егандан кейин устидан совуқ сув ичиш ҳам зарарли, акс ҳолда у меъда-ичак санчиғига сабаб бўлиши мумкин.- Уни ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарар бўлиб, меъда-ичакни заифлаштириб, қуланж (колит) хасталиги, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.