Audi ва Airbus биринчи учар таксини синовдан ўтказди
Амстердамдаги Drone Week тадбирида Audi, Airbus ва Italdesign компаниялари Pop.Up Next учар такси ишчи прототипини тақдим этдилар. Таклиф этилган сервис концепцияси автоматлаштирилган электрокар, дрон ва чиқариб олинувчи йўловчи модулидан иборат.
Намойиш этилган прототип фақат 1:4 масштабдаги нусха. Бироқ, Audi кейинги ўн йил мобайнида мижозлар янги хизматдан фойдаланиши мумкинлигига умид қилмоқда. Учар таксилар йирик шаҳарларда анъанавий таксопаркларга муқобил сифатида қўлланилади. Уларнинг афзаллиги йўналишни ақлли режалаштириш ва йўллар ҳамда ҳавода ҳаракатланиш имконияти бўлади.
Бундай бизнес модели қанчалик ўзини оқлашини текшириш учун, Audi Voom вертолёт ташувларига буюртма бериш компанияси билан Жанубий Америкада синовлар ўтказди. Voom мижозлари Мехико ёки Сан-Паулуга парвозлар учун буюртма беришди, шу билан бирга, Audi автомобили уларни учиш-қўниш йўлакчасига етказиб қўйишга тайёр бўлган ёки қўнишганида кутиб турган.