Apple иккала томонга ҳам букилувчи iPhone учун патент олди
декабр 30, 2018 12:58 Asia/Tashkent
Apple компанияси ҳар икки томонга букилувчи смартфон модели учун патент олди. Айнан шу хусусияти гаджетни яқинда Samsung ва Huawei томонидан тақдим этилган бошқа букилувчи моделлардан фарқлаб туради.
Patently Apple маълумотига кўра, ишлаб чиқарувчилар кўп марталаб букишга чидамли ва узоқ вақт хизмат қила олувчи экран яратишни режа қилишмоқда.
Бунинг учун янги iPhone`ни ҳимоявий ойна ўрнини босувчи махсус қоплама билан жиҳозланган OLED-дисплейи билан жиҳозлаш кўзда тутиляпти.
Қайд этилишича, махсус қоплама дисплейда ёриқлар пайдо бўлиши ва бошқа шикастланишлардан асраш имконини беради.
Ёрлиқ