Эронда лапароскопия қурилмаси ва неврология технологияларини маҳаллийлаштиришдан йўл қурилиши ускунасигача 
(last modified Wed, 02 Apr 2025 12:44:11 GMT )
апрел 02, 2025 17:44 Asia/Tashkent
  • Эронда лапароскопия қурилмаси ва неврология технологияларини маҳаллийлаштиришдан йўл қурилиши ускунасигача
    Эронда лапароскопия қурилмаси ва неврология технологияларини маҳаллийлаштиришдан йўл қурилиши ускунасигача

Eronlik olimlar laparoskopik qurilmani lokalizatsiya qilishdi.

Исфаҳон шаҳридаги Эроннинг билимга асосланган компанияси тадқиқотчилари ва мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари билан лапароскопия қурилмасини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш Эронда маҳаллийлаштирилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эроннинг билимга асосланган компанияси, директори Оят Тожий, ўз сўзларида, лапароскопия қурилмаси телескоп, тасвир мосламаси/камера линзалар/ газ пуфлагич ва совуқ ёруғлиқни ўз ичига олган бўлиб, ушбу қурилмани маҳаллийлаштириш учун билимга асосланган ва хусусий компаниялар, илмий-тадқиқот институтлари ва университетларининг ишлаб чиқаришда бу соҳадаги эронлик мутахассис жарроҳларнинг маслаҳатларидан фойдаланилган деб таъкидлади..

Тожий шунингдек лапароскопик қурилма Эрон жарроҳлари томонидан Исфаҳон, Теҳрон ва Шероз каби турли вилоятларда қўлланилган ва бошқа ажарроҳларга ҳам тавсия этилган деб изоҳлади.

Нейрология ускуналари ва когнитив технлогияларни маҳаллийлашириш 

Бошқа бир хабарга кўра. Эроннинг билимга асосланган компанияси элекрофизиология ва юрак лентаси, мия тасмаси ва асаб ва мушак лентаси учун интеграл схемалар каби тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш орқали ушбу соҳаадаги тадқиқотларнинг ривожлантиришга замин ярата олди.

Мазкур билимга асосланган компаниянинг тадқиқот ва лаборатоиря департаменти директори Бобак Ризоий Афшор, электроника,, тиббийёт муҳанидслиги, нейрология ва когнитив технология соҳаларида билимга асосланган тадқиқот ва ўқув маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ишора қилиб, Эроннинг билимга асосланан ушбу компанияси Субтелл савдо белгиси элеткрофизиорлогия ва юрак лентаси, мия тасмаси ва асаб ва мушак лентаси каби интеграл микросхемалар каби тиббий асбоб -ускуналар ишлаб чиқариш орқали тиббий тажҳизотлар соҳаси эҳтиёжларини қондириш билан бирга ушбу соҳада тадқиқотларни рвиожантиришга йўл очишга ингтилмоқда, деб маълум қилди.

Эронда саноат ва йўл қурилиши соҳасида иккита қурилмани маҳаллийлаштирилгани 

Шу билан бирга, Эроннинг билимга асосланан яна бир компанияси лой насослари ва майдагичлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлди.  Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эроннинг билимга асосланган кормпанияси бош директори Муҳаммадризо Шараиф мазкур мажмуа Эрондаги биринчи шлакли насос ишлаб чиқариш маркази сифатид аҳар қандай қувватга эга турли насосларни қуриш учун замин яратди ва бу қурилмани лойиҳалаш ва қуришнинг барча босқичлари эронлик муҳандислар томонидан амалга оширилди ва ҳозирда уни қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Тош майдалагич тоғ-кон саноати ва йўл қурилишида ҳамда мамлакат мис саноатининг йирик миллий лойҳаларида қўлланилади, деб эълон қилди.

Эроннинг Хўзистон пўлатида маҳаллийлаштириш/ 14,3 миллион евро тежаш 

Бундан ташқари Эроннинг Хўзистон Стилл компанияси 1752 та детал ва саноат асбоб-ускунларини маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириб, 14,379 миллион евро тежашга эришди. Бу ўлчамларда биринчи марта амалга оширилган ушбу ҳаракат импортига қарамликни камайтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтриш ва Эроннинг маҳаллий саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди.  Бу лоийҳани амалга ошириш орқали Хўзистон  Steel компанияси Эроннинг пўлат секторида саноатаниг ўзини таъминлаш ва барқарор ривожланиш йўлида муҳим қадам ташлади. Ушбу компания мутасаддилари валюта тежамкорлигининг бу миқдори нафақат харажатларини камайтиришга, балки меҳнат унумдорлигини оширишга, ички ва халқаро бзорда рақобатдошликни оширишга асос бўлишини маълум қилди.