Табиатнинг энг гўзал манзаралари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i8545-Табиатнинг_энг_гўзал_манзаралари
Ўзининг ажойиб таровати, гўзал манзараси билан кишини ўзига жалб этадиган ажойиб тоғли маконлар, улкан чўл ва биёбонлар, улуғвор жойлар…
(last modified 2018-08-22T13:18:25+00:00 )
ноябр 13, 2016 06:57 Asia/Tashkent
  • Табиатнинг энг гўзал манзаралари
    Табиатнинг энг гўзал манзаралари

Ўзининг ажойиб таровати, гўзал манзараси билан кишини ўзига жалб этадиган ажойиб тоғли маконлар, улкан чўл ва биёбонлар, улуғвор жойлар…

 Буларнинг барчаси кишини ҳайратга солиши аниқ. Уларнинг чекcизлигидан инсон ўзини жуда кичик бир заррадек ҳис этади…

Бундай жойларда инсон ўзининг барча муаммо ва ташвишларини, уни қийнаётган кечинмаларини батамом унутад. Юрагига бир зум қулоқ тутади. Ўз-ўзини тинглай бошлайди…

Сизга намойиш этмоқчи бўлган масканларимиз ана шундай сокин ва ўзининг сержилолиги билан сизнинг кўнглингизга йўл топа оладиган жойлардир. Ишонинг, бу жойларда гўёки вақт ҳам тўхтаб қолгандек…

Миллий боғдаги аркалар. АҚШ (Norm Erikson/flickr.com)

Image Caption

 

Американинг миллий боғидаги аркалар Юта штатининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, 309 км.кв. майдонни эгаллайди. Ушбу арка табиатнинг энг гўзал қояларидан иборат бўлиб, 150 миллион йил илгари қоялар емирилиши натижасида пайдо бўлган. Ушбу аркалар Юта штатининг белгисига айланган. Ҳаттоки автомашиналарнинг рўйхатга олинган рақамларида ҳам ушбу қояли аркалар тасвирланган.

Image Caption

 

Аркалар бир қарашда мўрт, синувчан бўлиб кўринади, аммо улар шунча вақт ўтишига қарамай ўз жойида мустаҳкам турибди. Аркалар орасида пайдо бўлган энг машҳур қоялар – бу Нафосатли арка, Минорали арка, Иккиталик арка, Шимолий ва Жанубий  дарчалардир. (Сурат:Stephen Oachs/flickr.com)

 

Боливиядаги Уюни шўр тупроқли ер. (Сурат: Aure` from Paris/flickr.com)

Image Caption

 

 

Андахдаги Альтиплано ясси тоғларида денгиз сатҳидан 3653 метр баландликда ноодатий оппоқ ранглар билан бўялган манзарани кўриш мумкин. Бу - Уюни шўр тупроқли ердир. Бу ерда қачонлардир кўл тузланиши содир бўлган ва ўшандан бери ер тузли кўлга айланиб қолган. Вақт ўтиши билан Балливиан кўлидан Титикака ва Поопо кўллари билан бирлашган Уюни кўлигина қолди холос. Ушбу жой Боливиянинг 10 582 квадрат километр майдонини эгаллайди, бу эса ер сайёрасининг энг ясси жойларидан бири эканлигини билдиради.

Image Caption

 

Уюнини ёмғир мавсуми пайтида жуда сержило ва ёрқин кўринишда кўриш мумкин. Манзара кўзни қамаштириб юборадиган даражада равшан кўринади. Ёмғир мавсуми ноябрь ва март ойларигача давом этади ва бу кўриниш улкан ойнани эслатади. (Сурат:Paatrick Nouhailler/flickr.com)

 

Жанубий Моравия. Чехия. (Сурат:Pawel Uchorczak) 

Image Caption

 

Бу жой кўпинча Славян Тасканияси деб аталади. Жанубий Моравия Марказий Европанинг энг хушманзара, табиати тароватли жойларидан ҳисобланади. Бу ерда сиз ақлбовар қилмас манзараларни, улкан қалъалар, буюк ҳудудий мажмуалар, ҳаммага машҳур тепаликлар, ўрмонлар билан ўралган масканлар ва узумларга тўла ажойиб ерларни кўришингиз мумкин.

Image Caption

 

Моравиянинг такрорланмас гўзаллигини томоша қилар экансиз, унинг ерлари худди яшил рангдаги, бир неча чизиқлар билан безатилган гиламни кўргандек бўласиз, аслида эса бу табиатнинг мўъжизакор инъомидир. Бу манзарани кўриб сайёрамизнинг ҳайратланарли жойлари борлигидан қувонасан киши. (Сурат:Pawel Uchorczak) 

 

Пик-Дистрикт, Буюк Британия. (Сурат:Ken Hircock/flickr.com)

Image Caption

 

 

Пик-Дистрикт марказий ва шимолий Англиядаги Пеннин тоғларининг жанубий қисмидаги энг машҳур жойдир.  Пик-Дистрикт қисман Дербишир графлигида жойлашган бўлиб, тепаликлар довонлар ва чексиз ботқоқликлардан иборат гўзал жойдир.

Image Caption

 

 

Бу ер пиёда сайр қилишни, велосипеда учишни яхши кўрадиган инсонлар учун энг яхши жойдир. Маскан энг узун сайёҳлик қатнов йўли бўлиб, саёҳат 431 километрни ташкил этади. (Сурат:Andi Campbell-Jones/flickr.com)

 

Намиб чўллари. Намибия. (Сурат: Кovac`s/flickr.com)

Image Caption

 

 

Намибияга ташриф буюрган барча сайёҳлар сайёрамиздаги энг қадимги Намиб чўлини ажойиб манзараси ва ҳавф хатардан ҳоли жойлиги учун ҳам томоша қилишни яхши кўришади. Ушбу чўл Антлантика океанининг қирғоқларида жойлашган бўлиб, ҳеч шубҳасиз сайёрамизнинг энг ноёб жойларидан ҳисобланади.

Image Caption

 

Дунёнинг ҳеч бир бурчагида бу каби баланд қумтепаликлар учрамайди. 300 метр баландликдаги қум тепаликлар шафақ каби қип-қизил ва жигарранг кўринишда намоён бўлади. Чўл эртакларда тасвирланадиган жойларни эслатади ва унинг чегараси улкандир. (30 километрдан ортиқроқ). Намиб чўлининг майдонини 81 000 квадрат километрни ташкил этади ва бу рақамни Чехия билан солиштирса бўлади. (Сурат:Jordicerda52/flickr.com)