Излаш
-
Jul 19, 2018
Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
-
Jul 17, 2018
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 2018 йилда 150 миллиард сўм ажратиш, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутиш белгиланди.
-
Jul 15, 2018
Ўзбекистонда бугун, 15 июль кунидан бошлаб хорижлик фуқароларга республикада туристик мақсадларда бўлиш учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш бошланди.
-
Jul 14, 2018
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида чет элда ишлаган ҳолда, Ўзбекистонда стажга эга бўлиш ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
-
Jul 14, 2018
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва ҳокимиятда ишлаган яна бир неча мансабдор шахслар ҳибсга олинган
-
Jul 12, 2018
11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси «Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини кенг жамоатчиликка ҳавола этди.
-
Jul 10, 2018
Ўзбекистонда дронлар Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди.
-
Jul 07, 2018
Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди "Соф" нашри
-
Jul 04, 2018
Ўзбекистонда Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
-
Jul 03, 2018
Россия тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road Building Techniques корхонаси Тошкентда B10M булдозерини йиғишни бошлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
-
Jul 03, 2018
Ўзбекистонга олиб келинаётган электромобиль божхона тўловидан озод этилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари имзолаган тегишли ҳужжатда шундай дейилади
-
Jul 03, 2018
1 январдан Ўзбекистонда янги импорт божхона божлари ставкалари кучга киради. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибига солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига иловада кўзда тутилган, деб ёзади Spot. Бу ҳақда Дарё уз хабар беради.
-
Jul 03, 2018
2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда шундай дейилади.
-
Jul 02, 2018
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би-би-си билан 2017 йил 1 августида қилган суҳбатида ўз онасига қарши қўйилган барча айбловлар сохта эканини даъво қилган.
-
Jul 02, 2018
Лондонда иқтисодчи бўлиб фаолият юритаётган ўзбекистонлик Отабек Нуритдиновнинг айтишича, Ўзбекистон телевидениеси ҳамкорлик илинжида у билан боғланган, аммо унинг соқоли муаммо бўлишини билдирган.
-
Jun 29, 2018
Машина ойларини қорайтиришга рухсат бериш ва уни ўрнатиш учун тўлов ставкаси жисмоний шахслар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравар, юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравар тўлов белгиланиши мумкин.
-
Jun 29, 2018
Ўзбекистон тарихига назар солсак, 2 минг 600 йилни монархияда яшаганмиз, яна сал кам юз йил ўз тақдирини коммунизмнинг ушалмас орзуларига топширган. Йигирма беш йил ёш давлат қуришга ҳаракат бўлди. Энди эса демократия қуриш вақти келди, дейди ёш эксперт
-
Jun 28, 2018
Олий Суд раиси Козимжон Комилов тан олганидек, узоқ йиллар кўрсатмани фақат қийноқларни қўллаб қўлга киритиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эски одатларидан воз кечишлари осон кечмаяпти.
-
Jun 26, 2018
Ўзбекистон ҳукумати, «Росатом» корпорацияси ва Атом энергетикаси халқаро агентлиги (МАГАТЕ) атом электростанциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича келишув устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» компаниясининг стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Эсо Саъдуллаев маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
-
Jun 25, 2018
Ўзбекистонда қурилиш материалларига талабнинг сезиларли равишда ошиши туфайли, Қозоғистонда уй-жой нархи кўтарилади.