Излаш
-
Sep 28, 2019
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент давлатини Ироқ ва Суриядан яна икки юз нафардан ортиқ ўзбекистонликлрани қайтариш қарорига келганини таъкидлади.
-
Sep 26, 2019
Куни кеча БМТ Бош ассамблеяси 74-сессияси доирасида Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс билан мулоқот қилди.
-
Sep 25, 2019
Бугун, Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян билан инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама қилди.
-
Sep 25, 2019
23-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди бўлиб ўтмоқда.
-
Sep 24, 2019
Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эктор Купердан кейинги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Диёр Имомхўжаев маълум қилди.
-
Sep 24, 2019
Кеча Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашиб, мулоқот қилди.
-
Sep 22, 2019
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг финал жанглари ўтказилди.
-
Sep 22, 2019
Ўзбекистоннинг «Миллий электр тармоқлари» корхонаси ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat компанияси ўртасида 10 йиллик муддатга мўлжалланган «Ол ва тўла» шарти асосидаги контракт имзоланган.
-
Sep 21, 2019
Ўзбекистон Ҳиндистон томонидан қурилган Эрондаги Чабаҳор порти ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди. Чунки бу лойиҳа бутун Марказий Осиёда савдо ва алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев Hindustan Times нашрига берган интервюсида маълум қилди.
-
Sep 21, 2019
«Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида ўзбекистонлик ва тожикистонлик ҳарбийлар иштирокида «Марказ–2019» доирасида ўтказилган қўмондонлик-штаб стратегик ўқувлари якунлангани айтилади.
-
Sep 20, 2019
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 21—29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриши кутилмоқда.
-
Sep 19, 2019
Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
-
Sep 19, 2019
«Марказ – 2019» қўмондонлик-штаб стратегик ўқувлари ўтказишга ҳозирлик кўраётган ўзбекистонлик ва тожикистонлик ҳарбийлар «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборди.
-
Sep 18, 2019
Кеча Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида икки томонлама маслаҳатлашув ўтказилди.
-
Sep 18, 2019
Ўзбекистонга келган АҚШнинг Миссисипи штатидан бир гуруҳ ҳарбий делегация вакилари Самарқанд шаҳридаги Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига ташриф буюрди.
-
Sep 17, 2019
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
-
Sep 17, 2019
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳатов Қоҳирага қилган сафарида Миср савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмад Антар ҳамда инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Реда Бебарс билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
-
Sep 16, 2019
Шу кунларда Қирғизистон ахборот воситаларда Ўш вилоятининг Аравон туманида 400 гектардан ошиқ ер Ўзбекистонга берилди деган маълумотлар тарқалмоқда. Ҳукумат эса ерлар ўзаро алмашилганини тушунтирмоқда. Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон билан ер алмаштирилмаслигини айтган эди.
-
Sep 16, 2019
БМТ тузилмаси томонидан тайёрланган Дунё аҳолисининг бахтлилик индексида, Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасида аҳолиси энг бахтли мамлакат деб топилди
-
Sep 15, 2019
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари орасида шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат — паспортга оид муаммолар сони кескин кўпайгани айтилади.