Излаш
-
Apr 18, 2017
Шартномага кўра томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади
-
Apr 17, 2017
Ўзбекистон Россия Федерацияси ҳудудида бир неча консулхоналар очишни режалаштирган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клубда журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш чоғида айтиб ўтган.
-
Apr 16, 2017
Тожикистонда илк бор Ўзбекистон саноат товарлари намойишига бағишланган кўргазма-ярмарка 17 апрель куни очилиб, 21 апрелга қадар давом этади
-
Apr 15, 2017
Қозоғистон баскетбол турнирида расмий тарзда иштирок этган уч нафардан иборат бўлган Эронлик баскетболчи қизлар миллий жамоаси-Ўзбекистон миллий жамоаси устидан ғалаба қозонди
-
Apr 15, 2017
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида чет эллик журналистларнинг аккредитациядан ўтказилиши бўйича керакли ишлар олиб борилмоқда.
-
Apr 15, 2017
Ўзбекистон ва Хитой иккала давлат чегараларида янги логистика марказлари очиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда ўтаётган Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.
-
Apr 14, 2017
Ўзбекистон туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.
-
Apr 14, 2017
Расмий Тошкент Стокҳолмдаги терактни содир этган Раҳмат Оқилов ИШИД аъзоси бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида маълумот берган.
-
Apr 12, 2017
2017 йилнинг 14 апрель куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади
-
Apr 12, 2017
“Бухоро газли ҳудуди-Тошкент-Бишкек-Олмаота” газ қувури қурилиш ишлари 2017 йилнинг июнига қадар якунланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон ОАВ «Газпром Қирғизистон» вакили Мурот Сулаймоновга асосан хабар берди.
-
Apr 11, 2017
Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади
-
Apr 10, 2017
Ўзбекистон ТИВда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Арманистоннинг мавжуд салоҳиятини намоён қилиш нуқтаи-назаридан савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди
-
Apr 10, 2017
Афғонистон миллий мажлисидаги Жузжон вилояти халқ намояндаси Абдусаттор Дарзобий бу мамлакат шимолида " Ўзбекистон исломий ҳаракати" номи билан машҳур бўлган террорчилик гуруҳнинг ҳузуридан хавотирланиш билдириб, ушбу такфирий гуруҳ бу вилоятда 80 террорчилик базасини жойлаштирган деб айтди.
-
Apr 10, 2017
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
-
Apr 06, 2017
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди.
-
Apr 06, 2017
Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжат имзоланди.
-
Apr 04, 2017
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри метросидаги портлаш натижасида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
-
Apr 04, 2017
Россия Соғлиқни сақлаш вазири хабарига кўра, айни дамда терактда қурбон бўлганлар сони 14 кишига етди, жабрланганлар 49 кишини ташкил қилмоқда.
-
Apr 02, 2017
Ўзбекистон ва Россия Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларида катта ҳажмдаги ҳужжатлар пакетини имзолашни режалаштирмоқда.