"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i17404-Ўзбекистон_темир_йўллари_чипталар_нархи_арзонлашганини_маълум_қилди
Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди
(last modified 2018-08-22T17:50:24+00:00 )
апрел 20, 2017 12:13 Asia/Tashkent
  • "Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди

Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида чипталар нархини арзонлаштирди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкент-Андижон-Тошкент, Урганч-Андижон-Урганч, Бухоро-Андижон-Бухоро йўналишлари бўйича эрталабки, кундузги ва кечки тезюрар поездларнинг доимий ҳаракатланишини ва чипталарнинг нархлари арзонлаштирилганини маълум қилади", дейилади хабарда.

Хабарга кўра, поезд ҳаракат давомида Фарғона водийсининг Поп, Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарларининг темирйўл бекатларида тўхтаб ўтади.