Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки билан 154 млн долларлик келишув имзолади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i17418-Ўзбекистон_Осиё_тараққиёт_банки_билан_154_млн_долларлик_келишув_имзолади
Россия бозорининг катта қисмини қамраб олиш ва Европа бозорларига чиқиш орқали Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот экспорти сезиларли равишда кенгайиши мумкин, деб ҳисоблайди ОТБТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik.
(last modified 2018-08-22T17:50:25+00:00 )
апрел 20, 2017 19:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки
    Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки

Россия бозорининг катта қисмини қамраб олиш ва Европа бозорларига чиқиш орқали Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот экспорти сезиларли равишда кенгайиши мумкин, деб ҳисоблайди ОТБТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik.

Молия вазирлигининг хабарига қараганда, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 154 млн доллар йўналтирди. Хабарга кўра, ОТБ билан қарз келишуви шу йилнинг март ойида имзоланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 240,9 млн долларни ташкил этади.

Лойиҳа фермер хўжаликлари ва соҳага тегишли корхоналар замонавий техника, ускуна ва мева-сабзавотчилик соҳасидаги керакли хомашёларни сотиб олиш учун тижорат банкларида кредит линиялари очишни кўзда тутади.
 

Лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирган банклар орасидан "Асака"," Давр-банк", Ҳамкорбанк, Ипакйўли, Ипотека-банк, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Туронбанк ва Ўзсаноатқурилишбанк танлаб олинди.

Россия бозорининг катта қисмини қамраб олиш ва Европа бозорларига чиқиш орқали Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот экспорти сезиларли равишда кенгайиши мумкин, деб ҳисоблайди ОТБ. Аммо бунинг учун маҳсулот сифатини, хавфсизлик стандартлари, сертификациялаш, сақлаш, қайта ишлаш ва маркетинг технологияларини яхшилаш керак бўлади