-
Гулнора Каримова ҳам пахта теряптими?
ноябр 14, 2019 11:19Зангиота қамоқхонасидаги аёллар мажбуран пахтага чиқариляптими, Гулнора Каримова қаерда?
-
Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Эрон шимолидаги дунёнинг энг баланд хишт минорасига ташриф буюрди
ноябр 14, 2019 09:17Ўзбекистон элчиси Эрондаги Марказий Осиё, Европа ва Марказий Американинг яна 10 мамлакати элчилари, бош консуллари ва бошқа димломатлари билан биргаликда Эрон шимолидаги Гунбади Ковус шаҳрида жойлашган " Гунбади Қобус"-дунёдаги энг баланд хишт минорасини бориб кўрдилар.
-
Ўзбекистон президенти Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
ноябр 14, 2019 08:24Кеча Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг вазирлар даражасидаги конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао бошчилигидаги делегация билан учрашди.
-
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматулло Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурорини қабул қилди
ноябр 14, 2019 08:13Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.
-
Теҳрон—Тошкент ўртасида авиарейслар йўлга қўйилади
ноябр 13, 2019 08:06Эроннинг Zagros Airlines компанияси Ўзбекистоннинг авиаташувлар бозорига киришни режалаштирётганини маълум этган.
-
Абдулазиз Комилов Федерика Могерини билан учрашди
ноябр 13, 2019 10:23Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа иттифоқи Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди.
-
Ўсмирни бейсбол таёғи билан урган ниқобли ҳарбийлар ким? (видео)
ноябр 13, 2019 09:47Тармоқда ниқобли чегара қўшинлари аскарлари дейилаётган шахсларнинг маҳалла ҳудудида машиналарни текшираётгани ва бир ўсмирни калтаклагани видеоси тарқалди. Воқеа Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Водил қишлоғида яқин кунларда содир бўлгани айтилмоқда. Халқ тилида бу ҳудуд “Дўм кўча” дейилади.
-
Энди 1,1 миллиондан ортиқ қарзи борлар хорижга чиқарилмайди
ноябр 13, 2019 09:22"Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор қабул қилинди.
-
Абдулазиз Комилов “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлисида қатнашди
ноябр 13, 2019 08:15Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлисида иштирок этди/
-
Тошкентда Исматулла Эргашев Эрон ташқи ишлар вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди
ноябр 12, 2019 08:25Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон ташқи ишлар вазирининг ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси, Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Иброҳим Тоҳириён Фард билан учрашди.