ноябр 14, 2019 12:47 Asia/Tashkent
  • Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси   Эрон шимолидаги дунёнинг энг баланд хишт минорасига ташриф буюрди

Ўзбекистон элчиси Эрондаги Марказий Осиё, Европа ва Марказий Американинг яна 10 мамлакати элчилари, бош консуллари ва бошқа димломатлари билан биргаликда Эрон шимолидаги Гунбади Ковус шаҳрида жойлашган " Гунбади Қобус"-дунёдаги энг баланд хишт минорасини бориб кўрдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрондаги  қавм -элатлар маданияти Халқаро фестивалининг махсус меҳмонлари сифатида Эроннинг  Гулистон вилоятига сафар қилган Ўзбекистон, Боливия, Афғонистон, Тожикистон, Белорус, Туркманистон элчилари, Қозоғистон бош консули ҳамда Хитой ва Филиппин атташелари  бу минтақадаги дунёнинг энг баланд хишт минораси яъне " Гунбади Қобус минорасига ташриф буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз Гунбади Қобус  ҳижрий шамсий- 4 аср яъне бундан қарйиб минг йил олдиндан қолган дунёнинг энг баланд хишт минораси ҳисобланади ва бу минора Эроннинг Гулистон вилоятида жойлашган.

Ушбу тарихий бино 2012 чи йилнинг 30 -чи июнида  ЮНЕСКО рўйхатига киритилди.

 

Ёрлиқ