ноябр 13, 2019 12:52 Asia/Tashkent
  • Энди 1,1 миллиондан ортиқ қарзи борлар хорижга чиқарилмайди

"Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра, қарздорнинг чиқишини вактинча чеклаш ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда ижро этилмаган ҳолларда қўлланилади.

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:- ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда- базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмайдиган миқдорда (1 115 000 сўм) сумма ундиришни назарда тутувчи ижро иши бўйича (алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно), шунингдек суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда;- қарздор сифатида юридик шахс иштирок этган ижро ҳужжати бўйича.

Ижро ҳужжатларида қарздор ёки ундирувчининг электрон почтаси ёки телефон (мобиль) раками ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги хабарнома унинг жўнатилганлиги ва кабул қилиниб олинганлиги фактини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёки мобиль алока воситалари орқали қисқа хабар (SMS) кўринишида йўлланади.

Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бошкармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари суд ёки давлат ижрочиси томонидан карздорга нисбатан қўлланилган вақтинча чеклаш олиб ташланмагунга кадар қарзлорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.

Давлат ижрочиси қуйидаги ҳолларда қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни ҳаракатдан тўхтатиб туриши лозим:- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлигини тиклаш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарздорни Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетувчи расмий делегация таркибига киритиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлганда.

 

Ёрлиқ