-
Ўзбекистон ЕОИИ савдо ҳамкорлари орасида етакчига айланди
сентябр 10, 2023 07:02ЕОИИ ташкил топганидан бери Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 3 баравар ошди.
-
Мирзиёев ҳалокатли зилзила туфайли Марокаш қиролига таъзия билдирди
сентябр 10, 2023 06:32Марокаш давлатида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани сабабли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI номига таъзия йўллади.
-
Ўзбекистонликлар Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича етакчилик қилмоқда
сентябр 09, 2023 15:522023 йил январ-июл ойларида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олди. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлар.
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги саноат кооперацияси имкониятлари ўрганилди
сентябр 09, 2023 15:35Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири ўринбосари ва Ўзбекистон кончилик ва геология вазири ўринбосари икки давлат ўртасидаги саноат кооперациясини кўздан кечирди.
-
Сибирда Усмон Носирга ҳайкал ўрнатилди
сентябр 09, 2023 09:35Яқинда Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида шоир Усмон Носир ҳайкали очилди. Сталин репрессиялари вақтида Сибирга сургун қилинган шоир ҳозирги Кемерово вилояти ҳудудидаги ўрмонзорда дафн этилган.
-
Самарқандда бўлиб ўтган халқаро озиқ-овқат форумида 1,88 млрд долларлик келишувлар имзоланди
сентябр 08, 2023 11:18Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, Самарқанддаги халқаро озиқ-овқат форумида 1,88 млрд долларлик келишувлар имзоланди.
-
Эрондан Ўзбекистон орқали Тожикистонга контейнер поездлари йўлга қўйилади
сентябр 07, 2023 05:56Икки давлат расмийлари ўртасидаги учрашув давомида Эрондан Тожикистонга Ўзбекистон орқали транзит юкларни ўтказишни тезлаштириш, контейнер поездларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
-
Россия спорт вазири бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди
сентябр 07, 2023 12:24Россия спорт вазири Олег Матицин бошчилигидаги делегацияни Урганч халқаро аэрапортида республика ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов кутиб олди
-
Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЮНЕСКО конференциясини Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
сентябр 07, 2023 05:41Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле 4 сентябр куни ташкилотнинг Париждаги бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмасини очиб берди. Кўргазма буюк аллома таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
-
Илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси Ўзбекистонда ўтказилади
сентябр 06, 2023 17:01Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг энг муҳим тадбири ҳисобланган ва икки йилда бир марта ўтказиладиган Бош ассамблеяга мезбонлик қилади.