сентябр 07, 2023 09:26 Asia/Tashkent
  • Эрондан Ўзбекистон орқали Тожикистонга контейнер поездлари йўлга қўйилади
    Эрондан Ўзбекистон орқали Тожикистонга контейнер поездлари йўлга қўйилади

Икки давлат расмийлари ўртасидаги учрашув давомида Эрондан Тожикистонга Ўзбекистон орқали транзит юкларни ўтказишни тезлаштириш, контейнер поездларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ бошқарув раиси в.б. А. С. Камалов ва Эроннинг Тошкентдаги элчиҳонаси иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ҳусайн Парвареш билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги темир йўл транспортини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи – О. Р. Иркабаев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тегишли бўлинмалари мутахассислари ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Эрондан Тожикистонга Ўзбекистон орқали транзит юкларни ўтказишни тезлаштириш, контейнер поездларини ташкил этиш, кўп томонлама ишчи гуруҳлар билан фаол иштирок этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ёрлиқ