сентябр 08, 2023 14:48 Asia/Tashkent
  • Самарқандда бўлиб ўтган халқаро озиқ-овқат форумида 1,88 млрд долларлик келишувлар имзоланди
    Самарқандда бўлиб ўтган халқаро озиқ-овқат форумида 1,88 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, Самарқанддаги халқаро озиқ-овқат форумида 1,88 млрд долларлик келишувлар имзоланди.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) техник кўмагида ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Агроозиқ-овқат инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Самарқанд форуми якунига кўра, 1,88 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди.

Хабарда келтирилишича, “Тадбирда қатнашган 26 та мамлакатдан келган 100 дан зиёд компаниялар вакиллари ўзбекистон қишлоқ хўжалиги имкониятлари билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдирдилар”.

Келишув мамлакат аграр тармоғига 24 та лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар киритишни назарда тутади. Уларнинг умумий қиймати 857,3 млн долларни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 14 та лойиҳа учун жами 707,5 млн долларга тенг грантлар ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга келишиб олинди. Шунингдек, 319,2 млн долларга тенг савдо келишувлари имзоланди.

Ёрлиқ