сентябр 10, 2023 10:02 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ҳалокатли зилзила туфайли Марокаш қиролига таъзия билдирди
    Мирзиёев ҳалокатли зилзила туфайли Марокаш қиролига таъзия билдирди

Марокаш давлатида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани сабабли Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI номига таъзия йўллади.

Ўзбекистон раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади. 

9 сентябр куни Марокашда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда кўплаб бинолар вайрон бўлгани, мингга яқин одам ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақида хабар берилди. Ҳудудда қутқарув ишлари бошлаб юборилди, жабрланганлар сони янада ошиши мумкин. 

Ёрлиқ