сентябр 13, 2023 11:44 Asia/Tashkent

Халқаро ташкилотлар Мағриб ё ўзи Марокашдаги зилзиладан жабрланганлар ва Ливиядаги бўрондан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Эрон телерадокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича БМТ Бош котиби  матбуот котби Фарҳон Ҳақ бу халқаро ташкилотнинг Ню-йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Мағриб-Марокашдаги зилзиладан зарар кўрганларга кўмаклашиш ва гуманитар ёрдам юбориш мақсадида БМТнинг  Мағриб ҳукумати билан алоқаларни тезлаштиришни сўради.

Эслатиб ўтамиз, жума куни ярим тунда Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди ва бу мамлакатдаги ўтган асрдаги энг йирик зилзила ҳисобланади. Марокаш ИИВ кеча мамлакатдаги зилзила қурбонлари сони 2901 кишига етгани ва жароҳатланганлар сонини 5530 нафар деб эълон қилди.

Аммо  Марокашда содир бўлган зизила қурбонлар ва жабрланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Бошқа томонидан БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ Марокашдаги зилзилада 100 мингдан ортиқ боланинг жароҳат олганини  хабар қилди.

Бошқа хабарга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш  ташкилоти бошқармаси фавқулодда вазиятлари бўйича директори Ричард Бернан Ливиядаги вайронкор бўрон орасида умуман олганда ва айниқса Дерна шаҳрида вазият ҳалокатли деб эълон қилди.

Бернан шунингдек биз айниқса болалар орасида эпидемия эҳтимолидан хавотирдамиз ва бизнинг Ливиядаги энг катта муаммомиз -зарар кўрган ҳудудлага юбориш учун махсус гуруҳларнитопишдир деб изоҳлади.

Ливия Миллий бирлик ҳукумати ИИВ ҳам бу мамлакат шарқидаги бўрондан зарар кўрган шаҳарлардан бири Дернада бўрон оқибатида 5200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгании маълум қилди.

Ёрлиқ