Марокашда зилзила ва Ливияда бўрон қурбонлари сони ортиб бормоқда
Марокаш Ички ишлар вазирлиги зилзила қурбонлари бўйича ўзининг сўнгги статистик маълумотларида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони беш мингдан ортиқ киши эканлигини маълум қилди.
Ўтган жума куни ярим тунда Марокашда 7,2 магнитудали даҳшатли зилзила содир бўлди, бу ушбу мамлакатнинг сўнгги асридаги энг кучли зилзила ҳисобланади.
Эрон телерадокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, Марокаш Ички ишлар вазирлиги душанба куни кечқурун ўзининг сўнгги баёнотида жума куни кечқурун мамлакат марказида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 2681 кишига етганини маълум қилган. Марокаш Ички ишлар вазирлиги шунингдек, зилзилада жабрланганлар сонини 2501 киши деб эълон қилди.
Яна бир янгилик, Ливия парламенти томонидан вазирлар маҳкамасини шакллантириш учун тайинланган бош вазир бу мамлакатда бўрон қурбонлари сони икки мингдан ошганини маълум қилди.
Сўнгги кунларда Ўрта ер денгизида вужудга келган тропик бўрон Ливиянинг шарқий қисмида ҳалокатли бўлиб, мамлакат инфратузилмасига катта зарар етказди. Кучли ёмғирлар, сув тошқинлари, транспорт йўлларини сув остида қолишига олиб келган Ўрта ер денгизининг ушбу тропик бўрони Ливия шарқидаги кенг ҳудудларда алоқа йўлларига киришни жиддий равишда бузди.