сентябр 12, 2023 17:37 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий Ливия бош вазири ва халқига ҳамдардлик мактуби йўллади
    Иброҳим Раисий Ливия бош вазири ва халқига ҳамдардлик мактуби йўллади

Эрон презиленти ўз ҳамдардлик мактубида, Ливиянинг айрим ҳудудларида содир бўлган бўрон ва сув тошқини сабаб бу мамлакатда юзлаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билагн Ливия бош вазир ва халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларида,а Ўрта ер денгизида вужудга келган тропик бўрон Ливиянинг шарқий қисмида ҳалокатли оқибатларни келиб чиқарди ва бу мамлакат инфратузилмасига катта зарар етказди. Ўрта ер тропик бўрони  кучли ёмғир, сув тошқини ва Ливия шарқига катта ҳудудларда транспорт йўлларини сув остида қолдирди ва айрим йўлларга кириш жиддий узилиб қолди.

Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Ливиянинг баъзи ҳудудларида содир бўлган бўрон ва сув тошқини оқибатида бу мамлакат юзлаб  фуқароларини қурбон бўлгани, жароҳатлангани ва бедарак йўқолгани муносабати билан Ливия халқа ва ҳукуматига ҳамдардлик мактуби йўллади.

Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг Ливия миллий бирлик ҳукумати бош вазири Абдулҳамид Ад-Дабибига йўллаган мактубида,  Эрон Ислом республикаси ҳукумати жабрланган Ливия ҳудудлар аҳолисига ёрдам беришга, тиббий ва фармацевтика ёрдами ва бошқа зарурий нарсаларни жўнатишга тайёрлигини эълон қилади деб келтирилган.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҳам Ливия ҳукумати ва халқига йўллаган ҳамдардлик мактубида  бу мамлакат халқини юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида юзлаб инсонларни  ҳалок бўлгани ва жароҳатланганари учун ҳамдардлик билдириб , Эрон Қизил Ярим Ой жамияти ливияликларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳозирга Ливияда бўрон қурбонлари сони икки мингдан ошган.

Ёрлиқ