Марокашдаги зилзила ва Ливиядаги бўронлар қурбонлари сони ортиб бормоқда
Ливия мамлакатида сув тошқинлари ва бўронлар натижасида қурбон бўлган инсонлар сони 11 минг нафардан ошди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Халқаро Қизил Хоч жамияти жума куни Ливияниннг Дерно шаҳридаги бўрон ва сув тошқинлари қурбонлари сони 11 минг 300 нафардан ошди деб эълон қилди.
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси бош директори Мари Ал-Дарсе Дерна шаҳрида 10 минг 100 кишининг бедарак юқолгани ҳақда хабарлар олинган деб таъкидлади.
Дерна шаҳри ҳокимияти ҳам бу шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларда қурбонлар сони 20 минг кишига етиши мумкинлигини истисно қилмади.
Шунингдек БМТнинг фавқулодда ёрдам координатори Мартин Гриффитс ҳам Ливияда сув босган ҳудудлар аҳолиси ҳозирда бошпана, озиқ-овқат ва оддий тиббий ёрдамларага муҳтож БМТнинг ҳисоб- китобларига асосан Ливиянинг сув босган ва тошқиндан арар кўрган ҳудудларда камида 900 минг киши тез ёрдамга эҳтиёж сезмоқда деб эълон қилди.
Бошқа хабарга кўра Марокаш -Мағриб Қироллиги маҳкамаси қиролқ Муҳаммад VI раилигидаги ишчи йиғилишдан кейин бир неча кун олдин Марокаш шаҳарларида содир бўлган даҳшатли зилзиладан кейин 50 мингга яқин уй тўлиқ ёки қисман қулаб тушгани минглаб одамлар ҳалок бўлит ёки яраланганини маълум қилди.
Марокаш ИИВ ҳам моддий юқотишлардан ташқари 2 минг 946 киши ҳалок бўлганг 5 минг 674 киши ҳам жароҳатланган деб хабар қилди.