-
Ўзбекистон президенти ва Қатар Амири ҳузурида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
июн 06, 2023 12:59Шавкат Мирзиёев ва шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими ўтказилди.
-
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси: сайлов ташвиқотлари 7 июндан бошланади
июн 06, 2023 12:59Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олиб, сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгилади.
-
Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
июн 06, 2023 10:03Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев кеча бу ҳақдаги фармонни имзолади.
-
Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди(фотожамланма)
июн 06, 2023 06:21Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.
-
Нукус иши бўйича 8 нафар судланувчи қамоқдан чиқарилди
июн 06, 2023 05:57Апелляция суди Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича 8 нафар айбланувчининг жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирди, 6 нафар судланувчининг муддати қисқартирилди, Даулетмурат Тажимуратовнинг муддати ўзгаришсиз қолди. Суд прокуратуранинг 4 кишига нисбатан протестини рад этди.
-
Қатар амири Самарқандга етиб келди
июн 05, 2023 15:12Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
-
Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатини 18 та медаль билан биринчи ўринда якунлади
июн 05, 2023 13:37Филиппинда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон 18 та медаль — 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
-
Ҳаж-2023: Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Тошкентдан Мадинага учиб кетди
июн 05, 2023 05:42Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадинага учиб кетишди
-
Қозоғистон: 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўламиз
июн 04, 2023 13:18Қозоғистон 2024 йилги куз-қиш мавсумига қадар Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун инфратузилмани шай ҳолатга келтиришини бу мамлакат парламент қуйи палатасида газ тармоғи ҳолати бўйича ўтказилган йиғилишда мамлакат энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
-
Марказий Осиё ва Европа Кенгаши раҳбарларининг йиғилиши якунланди
июн 03, 2023 16:16Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши раҳбари Қирғизистондаги иккинчи йиғилиши иштирокчилари минтақавий интеграция ва ушбу иттифоқ билан ҳамкорликка алоҳида урғу бердилар.