Марказий Осиё етакчилари терроризмдан хавотирларининг давоми ва Толибоннинг муносабати
Толибон расмийларининг Марказий Осиё республикалари билан муаммоларни ҳал қилиш борасидаги баъзи ижобий баёнотларига қарамай, бу муаммолар ҳал бўлмаяпти.
“Толибон” муваққат ҳукумати ва Марказий Осиё етакчилари ўртасидаги зиддиятга мувофиқ, Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон яна бир бор Афғонистоннинг шимолий вилоятларини халқаро терроризм учун замин сифатида таькидлади. Шу билан бирга, Толибон доимий равишда кўкнорига муқобил ўсимликлар етиштириш ва гиёҳвандликка қарши курашни кучайтириш бўйича ўз режаларини ошкор этаётган бир пайтда, Имомали Раҳмон Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи қўшма йиғилишида алоҳида та’кидлади:"Афғонистон ҳанузгача дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб қолмоқда, шу даражадаки, ҳозирда Толибон ҳукмронлиги остида бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўп марта ошди".
Тожикистон президентининг баёнотлари Толибон расмийлари томонидан жавобсиз қолмади. “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Тожикистон президентининг Афғонистоннинг шимолий вилоятлари халқаро террорчилар учун муносиб муҳитга айлангани ҳақидаги баёнотларини асоссиз деб атади ва бу хавотирни бартараф этиш учун Тожикистон ҳукумати билан мулоқот ўтказишни сўради.
Толибон муносабати ва бу гуруҳ матбуот котибининг Тожикистон президентининг сўнгги баёнотларига муносабати шундай бир пайтда рўй бермоқдаки, ўтган йилнинг 8 май куни Тожикистон Афғонистондан иккинчи марта номаьлум гуруҳлар томонидан ҳужумга учради. Ушбу ҳужумлардан сўнг, Толибон бу ракета ҳужуми учун ИШИДни жавобгар деб эълон қилди. Тожикистон ва Афғонистон чегараларидаги муаммолардан сўнг “Толибон” ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий шундай деди:“Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги мавжуд муаммолар ҳал қилинди”.
Толибоннинг кетма-кет ваьдаларига қарамай, машҳур тожик экспертлари Аҳмадшоҳ Комил ва Хаялт Шоҳи Маҳмуд бир вақтнинг ўзида Душанбе ҳукуматига та:кидлаганлар:“Тожикистон имкон қадар тезроқ Афғонистон билан чегара назоратини кучайтириш учун зарур чораларни кўриши керак”.
Толибон расмийларининг ана шундай оптимистик баёнотлар ва дўстона қарашлари билан Афғонистон ичида ва бу давлатнинг қўшни давлатлар билан чегараларида хавфсизликни таьминлашга уриниш ҳали ҳам давом этаётгандек кўринади. Гап шундаки, Толибон ҳаракатининг ҳокимият тепасига келиши ва АҚШ ҳарбийлари ва НАТО ташкилотининг Афғонистонни ажиб тарзда тарк этиши қўшни давлатларнинг хавотири, айниқса бу мамлакатдан терроризмнинг кенг тарқалиши хавотири билан бир вақтга тўғри келди, 2021-йил 15-августда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери Толибон расмийлари бошқа давлатларга, айниқса Афғонистоннинг қўшниларига бу давлат ҳудудидан таҳдид солишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини бир неча бор таькидлаб келади. Аммо Афғонистон ичидаги экстремистларнинг ҳужумлари ва террорчиларнинг қўшни давлатларга ушбу мамлакат ҳудудидан ҳужумлари Толибоннинг бу ваьдасини бажара олмаганидан далолат беради.
Аслида, кўплаб мустақил сиёсий доиралар Афғонистондан қўшни давлатларга, хусусан, Тожикистонга хавфсизликнинг ўтиши билан боғлиқ хавотирларни Толибон ҳаракати ва ўтмиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Мустақил сиёсий доираларнинг бу гуруҳи ҳам Марказий Осиёда экстремизмни кучайтиришда Толибон ҳаракатининг Афғонистонда бўлишини самарали деб ҳисоблайди. Толибон гуруҳи матбуот котиби илгарироқ, Афғонистонни минтақа ва дунёнинг бошқа давлатлари учун таҳдид деб ҳисобламаган бир пайтда бу хавотир ва шубҳалар мавжуд.
Толибон муваққат ҳукумати эьтибордан четда қолдираётган яна бир факт Афғонистонда кенг қамровли ҳукумат тузиш масаласидир.Толибон расмийлари Афғонистонда барқарорлик ўрнатилгандан сўнг Афғонистонда кенг қамровли ҳукуматни шакллантириш кун тартиби белгилаб қўйилганини бир неча бор таькидлаган. Аммо ҳозирда Толибон расмийлари кенг қамровли ҳукумат тузиш Афғонистоннинг ички муаммоси ва бошқа давлатлар бу масалага аралашмасликлари керак. Агар ҳозирги жараён давом этса, Афғонистондаги кўплаб гуруҳлар бу мамлакатда хавфсизлик ўрнатилишига тўсқинлик қилиши аниқ. Бундан ташқари, ИШИД ҳаракати Афғонистонда АҚШ ва унинг баьзи иттифоқчиларининг ёрдами ва кўмаги билан уюштирилган ва жуда фаол. Шу доирада Толибон муваққат ҳукумати бир неча бор ҳужумга учраган ва хатто ИШИДнинг такфирчи-террорчи ҳаракати томонидан ҳам кўплаб ҳужумларга учраган ва жиддий таҳдид остида Умуман олганда, Кобулда барча афғон қабилаларини қамраб олувчи ҳукумат ўрнатилмагунча, афғон халқи ўзини хавфсиз ҳис қилиши даргумон. Айниқса, ҳавфсизлик ҳозиргача Толибон муваққат ҳукуматидан ташқари қўшни давлатларга ҳам катта зарар етказган.