июн 03, 2023 19:46 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё ва Европа Кенгаши раҳбарларининг йиғилиши якунланди
    Марказий Осиё ва Европа Кенгаши раҳбарларининг йиғилиши якунланди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши раҳбари Қирғизистондаги  иккинчи йиғилиши иштирокчилари минтақавий интеграция ва ушбу иттифоқ билан ҳамкорликка алоҳида урғу бердилар.

Қирғизистоннинг Челпон-Ота шаҳрида 2 ва 3 июн кунлари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қирғизистон президенти Садир Жабараф, Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Имом Али Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон бош вазири ўринбосари Нурмуҳаммед Аманпсов ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел иштирок этди.

Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, минтақа давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши раисининг иккинчи йиғилиши иштирокчилари минтақанинг муҳим масалалари, минтақавий интеграцияни ошириш, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик, шунингдек барча соҳаларда минтақавий муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш заруратига урғу беришди.

Учрашув баёнотида айтилишича, иштирокчилар Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги юқори даражадаги мулоқотни давом эттириш ҳамда Европа Иттифоқи ва минтақа ўртасидаги шерикликни Марказий Осиёда фаровонлик ва хавфсизлик умумий мақсадига мувофиқ ривожлантириш тарафдори эканликларини таькидладилар. 

Учрашувда иштирок этган томонлар, шунингдек, инклюзив ҳукумат яратиш, барча афғон фуқаролари, айниқса аёллар, қизлар ва этник гуруҳларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга чақирди.

Давлат раҳбарлари терроризм ва экстремизмга даьват қилишни номақбул деб аташди ва интернет орқали терроризм мафкураси ва тарғиботига қарши курашни кучайтиришга чақиришди.

Ёрлиқ