Ўзбекистон Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди
(last modified Sat, 03 Jun 2023 13:53:05 GMT )
июн 03, 2023 18:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди
    Ўзбекистон Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди

Ўзбекистон Президенти Афғонистондаги гуманитар вазият ёмонлашганидан хавотир билдирди.

Йигирма йиллик Америка истилоси ва инфратузилма вайрон қилинганидан сўнг Афғонистон оғир иқтисодий инқирозга юз тутмоқда. Толибон ҳокимиятга келиши баҳонасида (2021-йил август) АҚШнинг ушбу давлатга қарши санксияларини кучайтириши иқтисодий вазиятнинг ёмонлашувига туртки бўлди. Барча халқаро ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти миллионлаб афғонларнинг қашшоқлик, очлик ва касаллик туфайли нобуд бўлиши хавфи, ўн миллионлаб афғонлар халқаро ёрдам олиши зарурлиги ҳақида қайта-қайта огоҳлантирган. Айни пайтда, Ғарб давлатлари, хусусан, Қўшма Штатлар Толибон муваққат ҳукуматининг ҳар бир қарори билан йиғилган ёрдамни Афғонистонга юборишни тўхтатмоқда. Бундай вазиятда Ўзбекистон Президенти Афғонистондаги гуманитар вазият ҳақида огоҳлантирди.

Шафақна агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг иккинчи учрашувида шундай деди:Афғонистондаги гуманитар вазият кескин ёмонлашмоқда.

"Миллионлаб афғонлар ҳозирда омон қолиш учун курашмоқда" дея Мирзиёев Европа давлатларидан афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришни сўради.

Ўзбекистон Президенти Афғонистон муаммоларини ҳал этишга қаратилган умумий ёндашувларни яратиш мақсадида мамлакатларнинг махсус вакиллари билан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш зарурлигини таькидлади.

Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Афғонистон бўйича директори Сяо Вей Ли жорий йилнинг 14 май куни Афғонистондаги гуманитар вазиятдан хавотир билдирди:Ҳар куни 20 миллион афғон еб-ичиш ва оч ухлаш учун тўйиб-тўйиб овқатланмайди.

Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Афғонистондаги вазиятни ниҳоятда оғир деб таьрифлаб, қўшимча қилди:Афғонистонда тўрт миллионга яқин бола ва она оғир тўйиб овқатланмасликка дучор бўлмоқда.