июн 07, 2023 16:23 Asia/Tashkent
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди
    Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Ўзбекистон Президенти билан учрашувда ташкилот ушбу мамлакатдаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини алоҳида таькидлади.

Ўзбекистон 1992-йил 21-сентабрда Халқаро валюта жамғармасига аьзо бўлди. 1993-йил сентабр ойидан Ўзбекистонда Халқаро валюта жамғармасининг вакили ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон молия секторини ривожлантириш ва макроиқтисодий ислоҳотларни рағбатлантириш соҳасида Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик қилади.

Фарс ахборот агентлигининг бугун (чоршанба) хабарига кўра, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир-бирлари билан учрашиб, Томонлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, жумладан, макроиқтисодий барқарорликни таьминлашга қаратилган ислоҳотлар, пул-кредит ва молия сиёсати эволюцияси каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқдилар.

Ушбу учрашувда томонлар жаҳон иқтисодиёти ва барқарор ривожланиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ёрлиқ