-
Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди
май 18, 2023 10:462017 йил Нью-Йоркда юк машинасини одамлар устига ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
-
Қирғизистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилди ва уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсга олинди
май 18, 2023 09:47Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги террорчиларга тегишли йирик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилгани ва 8 киши, жумладан, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида маьлум қилди.
-
Ўзбекистон мудофаа вазири Тошкентда Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашди
май 18, 2023 09:31Бугун, 18 май куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
-
Тошкентда президент кортежи ҳаракатига халақит беришга уринган автомашинага ўқ узиб тўхтатилди(видео)
май 18, 2023 09:24Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентда ўзбекистон Президенти кортежи ҳаракатига ҳалақит беришга уринган Gentra автомашинаси ўқ узиб тўхтатилгани ҳақида хабарлар ва жараён акс этган видео тарқалди.Тарқалган видеода автомобиль ҳайдовчиси дастлаб тегишли орган ходимлари томонидан огоҳлантирилгани, бироқ буйруққа бўйсунмай ҳаракатда давом этгани учун ўқ узилганини кўриш мумкин. Шундан сўнг машина тўхтатилган ва кортеж йўлдан ўтган.
-
Самарқандда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда
май 17, 2023 13:48Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Европа тараққиёт ва тикланиш банки Директорлар кенгашининг 32-йиллик йиғилиши иш бошлади.
-
Шавкат Мирзиёев Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши
май 17, 2023 08:53Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди.
-
Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧни биринчи ўринда якунлади
май 16, 2023 11:53Ўзбекистон бокс жамоаси олтин медаллари сонини 5 тага етказиб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини янгилаб жамоа жами 9 медал билан Тошкентдаги турнирда биринчи ўрин эгаллади.
-
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи қурилиши бошланди
май 16, 2023 10:04Чуй вилоятида икки давлат юқори мартабали расмийлари иштирокида Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи қурилиши бошланди.
-
МСК барча партияларга президент сайловида қатнашишга рухсат берди
май 16, 2023 07:00Душанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия — ХДП, ЎзЛиДеП, «Адолат», Экологик партия ва «Миллий тикланиш» партияларига 9 июлдаги муддатидан аввалги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 1 июнгача ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
-
Ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди
май 14, 2023 07:56Кеча бўлиб ўтган баҳсларда боксчи Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа финалнинг биринчи кунида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди.