Қирғизистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилди ва уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсга олинди
(last modified Thu, 18 May 2023 08:17:46 GMT )
май 18, 2023 13:17 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилди ва уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсга олинди
    Қирғизистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилди ва уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсга олинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги террорчиларга тегишли йирик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омбори топилгани ва 8 киши, жумладан, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборини аниқлаган.

Шунингдек, 8 киши, жумладан бир аёл ҳибсга олинган. Улардан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлиб, халқаро қидирувда.

Ҳибсга олинганлар орасида муқаддам судланганлар, шунингдек, бир қатор халқаро террорчи ташкилот аьзолари, жумладан, Суриядаги можароларда қатнашганлар ҳам бор.

Бу шахслар яширинган жойни кўздан кечириш чоғида катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жумладан, ўнлаб автоматлар, гранаталар, тўппончалар, снайпер милтиқлари ва бошқа ашёлар топилди.

Шунингдек, Бишкек яқинидаги Дмитрюка қишлоғида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус операцияси давомида қуролланган террорчи йўқ қилинди.

Дастлабки маьлумотларга кўра, унинг исми Сурия уруши иштирокчиси сифатида хавфсизлик ташкилотларида рўйхатга олинган. Ҳуқуқбузар уч кун аввал Ўшдан келиб, ижарада яшаган, бу уй махсус операция давомида ёқиб юборилган.

Ёрлиқ