Тошкентда қашшоқликка қарши кураш бўйича иккинчи халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида қашшоқликка қарши кураш бўйича “Қашшоқликни қисқартиришда етакчи тажрибадан фойдаланиш” мавзусидаги иккинчи халқаро анжуман бошланди.
Таькидланишича, мазкур халқаро йиғилишни ўтказишдан мақсад қашшоқликка қарши курашнинг илғор тажрибаси ва глобал усулларини кўриб чиқиш бўлиб, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, БМТ раҳбарлари, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон Республикаси ва Покистон вакиллари иштирок этмоқда.
Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда қашшоқликка қарши кураш бўйича иккинчи халқаро йиғилишни ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев мазкур йиғилишга йўллаган Мурожаатномасида шундай деди:Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни камайтириш бўлиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга камайди, бир миллион киши кадрлар тайёрлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича касб-ҳунар таьлими орқали қашшоқликдан қутилди.
Мирзаев қўшимча қилди:Жорий йилда аҳоли бандлигини таьминлаш, кичик ишлаб чиқаришларни қўллаб-қувватлаш камбағалликни камайтиришнинг асосий омили бўлиб, шу боис амалга оширилган маьмурий ислоҳотлар доирасида қашшоқликни қисқартириш бўйича масьул беш бўлим ягона тизимга айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти:Қашшоқликка қарши кураш сўнгги ўн йилликдаги глобал кун тартибининг асосий мавзуларидан бири сифатида ҳукумат сиёсатида изчиллик билан устувор аҳамият касб этиб келмоқда.