-
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги йўл билан туташади
март 26, 2017 15:51Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли лойиҳаси, шунингдек, минтақа мамлакатларининг халқаро денгиз коммуникациялари ва салоҳиятли бозорларга муқобил чиқишини таъминлайдиган бошқа қўшма лойиҳаларнинг тез орада амалга ошишидан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
-
Қирғизистонда 68 намойишчилар қўлга олинди
март 26, 2017 14:16Қирғизистон парламенти собиқ вакили Содир Шараповни қўлга олинишини қоралаб Бишкек шаҳрида кўча намойиш ўтказган 68 киши қўлга олинди.
-
Баҳор навоси
март 26, 2017 09:53Баҳор навоси
-
Хитой Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади
март 25, 2017 06:56Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 24 март куни Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
-
Ўзбекистон нефть импорти учун Қозоғистондаги қувурдан фойдаланади
март 25, 2017 15:21Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть импорти учун “Омск-Павлодар-Чимкент” нефть қувуридан фойдаланиш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Uzdaily.uz.
-
Хитой давлати Қирғизистон армиясига ёрдам беради
март 25, 2017 14:43Хитой мудофаа вазири Чан Ваньцюань ва Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби қўмондони Ройимберди Дуйшинбаев Пекин шаҳрида учрашиб, икитомомонлама ҳамкорликларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилдилар.
-
2016 йилда ШҲТ аъзо-давлатлари ўзаро тўпланган инвестициялари 40 миллиард доллардан ошди
март 25, 2017 07:10Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Рашид Алимов ТАСС мухбирига интервью берди. Унда 2002 йилнинг 7 июнь куни Санкт-Петербургдаги саммитда қабул қилинган ШҲТ хартиясининг ўрни ҳақида сўз юритилди.
-
Россиянинг Су-25 самолётлари Қирғизистондан Тожикистонга кўчирилди
март 25, 2017 07:06Россиянинг Су-25СМ ҳужумкор самолётлари Қирғизистоннинг Кант авиабазасидан Тожикистонга кўчирилди, улар қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машқларида қатнашади. Бу ҳақда ТАСС Россия марказий ҳарбий округи матбуот хизматига асосан хабар берди.
-
Шавкат Мирзиёев май ойида Хитойга боради
март 24, 2017 15:04Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи уюштиради. Бу ҳақда Тошкентда бошланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи йиғилиши вақтида маълум қилинган.
-
Навбатдаги уриниш. Душанбега рейс албатта бўлади
март 24, 2017 15:01«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Компаниядаги ишончли манбанинг «Кун.uz»га маълум қилишича, парвозлар ҳафтада икки марта, сешанба ва шанба кунларида, A320 самолётларида амалга оширилади.