март 26, 2017 14:23 Asia/Tashkent

Баҳор навоси

 Эроннинг энг қадимий байрамларидан бири Наврӯз  узоқ замонлардан бошлаб буюк Эрон маданияти ҳавзасида Ҳиндистондан Марказий Осиёгача умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келмоқда. Бу маънавий байрам, ӯзининг маданий ва миллий қадриятлари билан милодий 2010 йили БМТ томонидан Халқаро қийматли мерос унвонида танилган эди ва 21 март ойида "Халқаро Наврӯз куни " деб номланди. Наврўз  гарчи  Эронда  вужудга келган    дилкаш  байрам    сифатида   машҳур  бўлса-да,    аммо     нишонланиш    географияси   аллақачон  Эрон сарҳадларидан   ўтиб,   бошқа  юртларга   ҳам    нуфуз топган. 
Шунингдек,  бу байрам на фақат Эрон,  Марказий Осиё, Кавказ ва Ӯрта Шарқнинг турли ӯлкаларида нишонланади,  балки дунёнинг халқ ва миллатлари наврӯзнинг қадимий бӯлиши ва кӯпроқ бу байрам билан ошно бӯлишлари учун муносиб бир  фурсатдир.

Наврӯз байрами,  ҳар йил ӯзининг одоб ва турли расм -русум ва аньаналари билан бу кураи заминимиз бӯйлаб миллионлар инсонлар учун сулҳ,  дӯстлик ва саодат умидини армуғон этади.

Сиз Наврўз айёмига бағишлаб йўллаган табрикларини тингладингиз.
Наврӯз байрами Тожикистон ва форс тилида сӯзлашадиган миллатлар ӯртасида махсус мавқени эгаллайди. Тожик халқи наврӯз байрамини дӯстлик рамзи ва табиат ӯйғонишининг байрами унвонида эслатишади ва ушбу байрамни "Хадири айём ", яъни буюк байрам деб аташади.
Улар ушбу айёмни мафҳум нуқтаи назаридан манфиат ва фойда келтирадиган кун ёки халқнинг ғам -қайғудан хурсандчилик ва шодмонликка қайтадиган байрами деб билишади.

Наврўзга  бир   ҳафта  қолганида   қўлларига   баҳорий   гуллар  тутган    болалар  гуруҳи   гулгардони   удумини   ижро   этишади.  Болалар     ҳар  бир   хонадонга  бориб,   Наврўз   ва  баҳор   ҳақидаги   шеърларни  қироат    қилиб,  хонадон  аҳлини   бу  севимли   байрам  билан    табриклашади.

Болаларнинг   самимий    табрикларига    жавобан    хонадон  эгалари  уларга  бир  миқдор буғдой, нўхот ёки  ширинликлар     ҳадя    айлайди.   Болалар  бу   ҳадяларни   бир  жойга йиғиб, наврўзий   таом  тайёрлашади ва  наврўз    дастурхонини   безатишади.

Тожик   халқи   Наврўз  айёмида    ҳовли   ва   ўйларини   супуриб-сидиришади.   Уйдаги   идиш-товоқлардан  ҳам  эски  йилнинг    гард-ғуборларини   ювиб  тозалашади. 

Наврўз байрами Озарбойжон халқининг энг буюк байрамларидан бири ҳисобланади.  Байрамнинг нишонлаш кунлари бир ой олдинроқ бошланади. Озарбойжон халқи тўрт чоршанба турли махсус расм-русум ва урф-одатлар билан исфанд ойини нишонлашади. Мазкур чоршанбалар сув чоршанбаси, олов чоршанбаси, бод ва тупроқ чоршанбаси номлари билан машҳурдир. Озарбойжон халқи ҳар бир чоршанбада ўз ишончлари ва эътиқодларига қараб бирон-бир маросимни нишонланашади.  

Бир ҳафта давомида бўғдойни ундириб, ўсиши  баракат ва неъматдан далолат беради. Сумалакнинг пишириши, товуқ тухмини турли ранглар билан безатиш ва наврузий ширинликларни тайёрлаш, ўй-манзилларни тоза ва покиза қилиш, янги кийимларни сотиб олиш Озарбойжонда наврўзни кўтиб олиш анъаналаридан бири ҳисобланади.

Афғонистоннинг тарих ва маданиятида наврўз ҳаёт, табиат ва инсоний қадриятларини эъзозлаш ҳисобланадиким шеър, адабиёт, фолклор санъат бу мамлакатнинг ижтимоий ва оиланинг расм-русум ва урф-одатларидан илдиз олади. Афғонистоннинг турли қишлоқ ва шаҳарларида  халқ аёл ва эркаклардан бошлаб махсус урф-одатлар билан наврўзни истиқбол этишади.

Афғонистон Ислом Республикасида бошқа давлатларга қараганда, Наврўз анча шаҳомат билан қайд қилиниб, 40 кун давом этади. Наврўз байрами, асосан  Мазори Шарифда ўзига хос тарзда нишонланади. Деҳқонлар мўл-кўл ҳосил олиш мақсадида экин-тикин ишларини бошлаб юборишади. Боғбонлар эса, ниҳол ўтқазишади. Байрам арафасида кураш ва улоқ мусобақалари уюштирилиб, халқ Наврўз сайлига чиқади. Ҳар бир хонадонда яхши ниятлар билан сумалак пиширилади. Афғонистон ва тожикистонликларнинг  сумалак пишириш пайтида айтадиган қўшиқлари бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Наврўз байрами ҳар бир қишлоқ, шаҳар ва вилоятларда навбат билан ўтказилади.

Қозоғистон  халқи Наврўзни баҳор байрами, деб билади. Уларнинг   фикрича, Наврўз куни само юлдузлари бошланғич нуқтага етиб келади ва  Ер юзида шод-хуррамлик барқарор бўлади. Наврўз  қозоқлар учун ҳам йилнинг ибтидоси ҳисобланади. Улар орасида Наврўз    йил давомида орзиқиб кутилган кундир.Наврўзда файз-барака осмондан  ерга тушади, деган ақида ҳам мавжуд. Қозоқлар йил алмашадиган    лаҳзаларда уйларининг покиза бўлишини ёқтиришади. Янги йил  кириб келишида уй ва ҳовлилар тоза ва озода бўлса, оила аҳли ўша    йили касаллик  ва бахтсизликлардан омонда бўлишади, деб билишади.    Наврўз  куни қор ёки ёмғир ёққан тақдирда, қозоқлар йил файзли   келади, деб қувонишади.

Бу мамлакатда Наврўз байрами минг йиллардан буён нишонланиб келинади, деган фикрлар ҳам бор. Покистонда Наврўзнинг биринчи кунини "Нур дунёси" ҳам дейишади. Чунки мазкур байрам кириб келиши билан бутун оламни ўз нурлари билан мунаввар айлайди. Наврўз айёмида шеър ва само рақси кечалари ўтказилади. Наврўз Покистонда "Қизил гул байрами" деб  ҳам аталади. Тақвимларда эса, "Наврўз байрами" сифатида  белгиланади.  Шунингдек, халқ орасида "Басант"-"Баҳор байрами"  сифатида ҳам тилга олинади. Қариндош-уруғлар қабрларини зиёрат этиш, яқинлар ва дўстлар ҳолидан хабар олиш бу мамлакатда Наврўз айёмида бажариладиган яхши амаллардан саналади. Бундан ташқари халқ орасида қизиқарли ўйинлар ҳам ўтказилади.