-
Римда асл Эрон мусиқаси наволари янгради
октябр 13, 2026 13:10Римда бўлиб ўтган «Уруғдан дастурхонгача» номли жаҳон кўргазмасининг сўнгги кунида асл Эрон мусиқаси наволарининг ижро этилиши, шунингдек, эронлик қишлоқ аёллари ва деҳқонларининг меҳнатини акс эттирувчи тасвирлар намойиши халқаро тадбирга ташриф буюрганлар томонидан кенг кутиб олинди.
-
ФАОнинг жаҳон кўргазмасида Эроннинг анъанавий таомлари кенг кутиб олинди
октябр 12, 2026 11:28Рим шаҳрида «Уруғдан таомгача» номли жаҳон кўргазмасида Эроннинг ошпазлик санъати ва анъанавий таомлари таъми ташриф буюрувчилар ҳамда ушбу халқаро тадбир масъуллари томонидан қизғин кутиб олинди.
-
Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ҳарбий-денгиз кучлари: Ҳурмуз бўғозидаги қоидабузар нефть танкерларининг оқибати — олов
октябр 11, 2026 12:32Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ҳарбий-денгиз кучлари якшанба куни Ҳурмуз бўғозида хом нефть ташиётган супертанкер портлагани ҳақида хабар бериб, баёнотида шундай деди: «Ҳурмуз бўғозининг қоидаларини эътиборсиз қолдирмоқчи бўлган ҳар қандай қоидабузар танкернинг оқибати — даҳшатли ёнғин».
-
Пезешкиён: Минтақада ҳақиқий кўп томонлама ҳамкорликка муҳтожмиз
октябр 10, 2026 08:32Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарлари саммитида Эроннинг махсус меҳмон сифатида илк бор иштирок этиши чоғида минтақада ҳақиқий кўп томонлама ҳамкорлик зарурлигини таъкидлаб, транзит, энергетика, савдо ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш учун «МДҲ+1» механизмини яратишни таклиф қилди.
-
Ироқчи: Қўшнилар билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш — Эрон таъкидлаётган йўлдир
октябр 07, 2026 11:20Эрон Ташқи ишлар вазири Арманистон Ташқи ишлар вазирининг Теҳронга сафари муносабати билан йўллаган хабарида таъкидлади: қўшнилар билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш — Эрон Ислом Республикаси томонидан хавфсиз минтақа барпо этиш учун таъкидланаётган йўлдир.
-
Пезешкиён: Музокаралар ҳақида даъво қилиш билан бир вақтда ҳужум ва санкциялар қўллаш фирибгарликдир
октябр 06, 2026 11:10Эрон Президенти АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатларига ишора қилиб, айтди: музокаралар ҳақида даъво қилиш билан бир вақтда ҳужум ва санкциялар қўллаш фирибгарликнинг яққол намунасидир.
-
Эроннинг астрономия ва астрофизика терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
октябр 05, 2026 08:45Эрон терма жамоаси Вьетнамнинг Ханой шаҳрида ўтказилган Астрономия ва астрофизика бўйича XIX жаҳон олимпиадасида кетма-кет учинчи йил жаҳон чемпиони бўлди.
-
Туризм соҳасида дунёдаги энг яхши 10 мамлакат қаторида Эрон
октябр 02, 2026 17:04Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирининг ўринбосари маълум қилишича, Эрон 113 та жаҳон ёдгорлик объектларида 30 та мерос объектини рўйхатдан ўтказган ва жаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сони бўйича дунёдаги энг яхши 10 мамлакат қаторига киради. Номоддий маданий мерос соҳасида эса Эрон дунёдаги дастлабки тўрт мамлакат қаторида туради.
-
Москвада Эрон санъати кўргазмаси очилди
октябр 01, 2026 10:11«Минаб 168» номли катта маданий карвон доирасида «Россияда Эрон кунлари»ни ўтказиш мақсадида Москвага борган тасвирий санъат ва амалий санъат соҳасидаги эронлик санъаткорларнинг асарлари кўргазмаси Исломий маданият ва иршод вазири иштирокида Россия миллий декоратив санъат музейида очилди.
-
Эрон шимолидаги Бобул «Нуширвоний» университетида 862 нафар хорижлик талаба таҳсил қилмоқда
октябр 01, 2026 09:08Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти Бобул шаҳрида жойлашган «Нуширвоний» технология университетининг илмий ва халқаро ҳамкорликлар бўйича директори шундай деди: ҳозирги вақтда ушбу технология университетида турли йўналишларда 862 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда.