август 12, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эроннинг мудофаа ва қурол яроқлари минтақа манфаатигадир

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон давлатини ўз ҳарбий қудрати ва қурол- яроқларин фақат тажовузкорларга қарши фойдаланиши мумкинлигига ишора қилиб, Эроннинг мудофаа ва қурол- яроқ соҳасидаги куч қудрат бутун минатқа манфаатига қаратилган деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  давлат кабинети йиғилишида  қўшни мамлакатларни АҚШнинг фириб -найранглари ва бирдан суистеъмол қилиши сиёсатлари қаршисида ҳушёрликка чақириб, минатқа давлатлари  минтақа аҳолисининг бойликларини талон-тарож қилаётганлар ва бунинг эвазига қўшниларини бобардимон қилишари учун айрим режимларга қурол- яроқларини сотаётгалардан эҳтиёт бўлишлари лозим деб таъкидлади.  

Ҳасан Руҳоний  Эрон давлати Ироқнинг собиқ диктатори Садомнинг Қувейтга уюштирган  ҳужумларни қоралаган биринчи мамлакат эканлигига тўхталиб, Эрон амалда ҳам минтақа барқарорлигини исатётганини кўсаритб берган  ва агар уша пайтларда  Садамга яшил чироқ берганида эди, ушбу диктатор Қуйвейтга ҳужум қилганининг эртасидан  Саудия Арабистони, Қатар, БААга   бостириб кириб бу мамлакталарни ҳам ишғол иқлган бўларди деб аниқлик киритди.

Эрон президенти  айрим қўшни давлатларга  хитобан, агар Ислом республикаси минтақавий барқарорликни қўллаб қуқвватламаганида, бугунги кунда Эроннинг баъзи жаннубий қўшниларидан ном -нишон қолмасди деб қўшимча қилди. 

Ҳасан Руҳоний шунингдек АҚШни Хавфсизлик кенгашда Эронга қарши резолюция лойиҳасини ратификация этиши Халқаро ядровий келишувни бузиш эканлиги ҳамда унинг барча оқибатлари унинг ҳомийлари зиммасига бўлиши тўғрисида огоҳлантириб, Вашингтон Эронга қарши ҳатти ҳаракатларида мағлуб бўлади ва Эрон коституция, қону оқидалар ва миллий манфаатларига мувофиқ тарзда ғалабага эришаиди деб эълон этди.

Ёрлиқ