апрел 25, 2024 16:54 Asia/Tashkent
  • Шимол-жануб стратегик коридорни мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда
    Шимол-жануб стратегик коридорни мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда

Қатнашувчи давлатлар етакчиларининг Шимол -жануб халқаро транспорт коридоридаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш мақсадида Россия президенти Владимир Путин ҳам барча мамлакатларни ушбу стратегик халқаро транспорт коридорини ривожлантиришга чақирди.

Россия президенти Владимир Путин ўз сўзларида, гап аслида Россия Шимолий денгизни Форс Кўрфази билан боғлайдиган Шимол -жануб транспорт коридорини ривожлантириши  ҳақида кетаётаганини маълум қилди.

Россия президенти шунингдек,  2000-йилларнинг бошларида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимол-жануб коридори Россияни Европа ва Сувайш канали бўйлаб йўналишларида мустақил қилишни аглаб етди. Шу туфайли сўнгги 20 йил ичида Ғарб бу халқаро транспорт йўлалишни заифлаштириш учун барча имкониятларини ишга солди. Ғарб Афғонистонда уруш бошлади. Фаластин- Исроил можаросини уюштирди ва ҳатто бу муҳим коридорнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун бошқа мамлакатларни ҳам унга тортди деб айтди.

Россиянинг президенти бу сўзлари билан  Шимол-Жануб стратегик коридорининг аҳамиятини кўрсатишдан ташқари, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Европа давлатлари, Евроосиё, Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёга нисбатан тор фикрли сиёсати сабабларини яққол очиб берди.

Путин

 

Бугунги вазиятда Оқ уй сиёсатилари ва АҚШ итифоқчиларининг тўсиқларига қарамай, минтақа ва дунёнинг турли давлатлари ушбу йўлакда қатнашиб мазкур муҳим стратегик транспорт йўлагини олға силжиш учун  яқиндан рақобатлашмоқда. Бунга мисол тариқасида ушбу халқаро транспорт коридори соҳасидаги арман экспертларнинг баёнотларини келтиришимиз мумкин.Амбард илмий -тадқиқот институти катта илмий ходими Ана Пахлиян ҳам Шимол-жануб коридорининг тармоқланишининг бир қисми Арманистон  ҳудудидан ўтиши керак. Аммо Озарбойжон республикасининг йўллари тезроқ қурилса ва фойдаланилса Арманистон зарар кўриши хавфи бор.

Озарбойжон Республикаси ва Туркия 30 йил ва ундан кўпроқ вақт давомида Арманистонни бундай муҳим минақавий режалдан  четлаштиришга биринчи марта уринаётгани йўқ. Бу тўсиқ Арманистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди.

Ўз-ўзидан маълумки мазкур йўлакни қуриш бўйича таклиф 1990 -йиллар бошида Эрон томонидан берилган эди. 1998 йилда Эрон, Россия, Эрон ва Ҳиндистон ўртасида Шимол-жануб халқаро транспорт коридорини ташкил қилиш тўғрисида шарнома имзоланди ва бу 2000 йилда кучга кирди. Сўнгра бу йўлакга Озарбойжон республикаси, Арманистон, Белорус. Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Тожикистон ва Туркия ҳам қўшилди.

Турли мамлакатларнинг ушбу транзит йўнашиларига қўшилишга ундаган масала Ҳиндистоннинг Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига товарларни жўнатишнинг умумий йўллари ва аксича Сувайш канали  орқал ўтиш йўлларининг узунлиги қарйиб 14 минг 500 километрни  ташкил қилишидир.

Лекин Эрон Ислом Республикасининг бу йўналишдаги йўлаги бор-йўғи  7200 километр    узунликка эга бўлиб, бу транзит вақтини  40 фоизга, транспорт харажатларини эса бу  йўналишда 30 фоизга қисқартиради. Мазкур халқаро режа Европа давлатлари, Скандинавия ва Россия ўртасида Форс Кўрфази, Ҳинд океани ва Жанубий Шарқий Осиё ва аксинча муҳим алоқа эканлиги сифатида танилган.

Текширувлар шуни кўрсатадики, шимолий-жанубий йўлакнинг ишлаш билан юк шимолий-жанубий йўлакнинг ишлаши билан юк ва йўловчиларини етказиб бериш муддати амладаги йўнаишарга нисбатан анча қисқаради.

Шарқий ва Марказий Евпропа , Россия, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари Эрон тоқралир БАА, Ҳинидстон, Покистон, Узоқ Шарқ ва Африканинг шарқи қирғоқлари портларига ва аксинча ўзларининг киришларнии сезиларли даражалар қисқаришлари мумкин.

Ғазо бўлгаси уруши ва Ҳиндистонда бўлиб ўтган катта 20-лик ё  G20  йиғилишда АҚШ томонидан таклиф қилинган йўналиш қурилишида жиддий муаммолар юзага келгач, Шимол-жануб коридорини фаоллашириш масаласи алоҳида кун тартибига қўйилганини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Алоқа  йўналишларини фоаллаштириш мақсадида минтақа давлатлари ўртасида жиддий рақобат шаклланган. Ўрта Осиё ва Кавказдаги денгизга чиқиш йўли бўлмаган республикачилар бу соҳада пешқадам бўлган.

Путиннинг сўнгги баёнотларини умумий сарҳисоб қилишда шуни ҳам қўшиб айтиў мумкинки, бу баёнотлар бугунги дунё ҳақиқатларининг бир қисмидир. Шубҳасиз Шимол-жануб стратегик коридори энг яхши лойиҳалаштирилган коридорлардан бири ҳисобланади.   Шу туфайли қарама-қарши давлатлар айниқса АҚШ ва унинг иттифоқчилари бу иқтисодий йўлни бузғунчилик режаларини бузиш ва тақдим этиш орқали ўзлари хохлаган сиёсий йўлларига буриб қўйишлари даргумон деган ҳақиқатни ошкор қилади.

Ёрлиқ