август 03, 2021 14:30 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти: Саудия Арабистонида репрессиялар кучайган
    Халқаро Амнистия ташкилоти: Саудия Арабистонида репрессиялар кучайган

Халқаро Амнистия ташкилотининг айтишича, Саудия Арабистонининг G20 гуруҳидаги раислиги якунланганидан кейин репрессия ва босимларни кучайтирган.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Халқаро амнистия ташкилоти  Саудия Арабистони  ўтган йилдаги  G20га раислик қилган даврига тўғри келган репрессия камайганидан сўнг, мухолифати ва инсон ҳуқуқлари фаолларига босим ўтказиш ва уларни қийноққа солишни янада кучайтирган.

Amnesty International нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича директори ўринбосари Leyn Maaluf  " Катта йигирмалик" гуруҳининг Арабистонга нисбатан эътибори камайгани билан  Риёз режими расмийлари эркин сўз ва ё бу режим қироллик  системасини танқид қилувчи шахсларга нисбатан шафқатсиз сиёсат ва босимлари янада кенгайтиришади деб қўшимча қилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти шунингдек,  ўтган йили ўлим жазоси  85 фоизга камайган  бўлса-да  2021 йилнинг январь-июль ойларида камида 40 киши қатл этилган,  ўган йилга қараганда кўпроқдир деб таъкидлади.

Кўплаб халқаро ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан Human Rights Watch, Саудия Араистонида сўз эркинлигига тазйиқ ўтказиши, намойишчиларни бостирилиши ва инсон ҳуқуқлари фаолларини қатл қилиниши ва қамоққа олинишини бир неча бор танқид қилишган.

Бу ташкилотларга кўра, Саудия режими дунёдаги инсон ҳуқуларининг асосий бузғунчиларидан биридир.

 

Ёрлиқ